Ассалому алайкум. Дунёда гулни яхши кўрмайдиган аёл топилмаса керак. Гул аёл учун энг яхши совға эканини ҳар бир эркак билади. Шунга кўра байрам ёки туғилган кунларда эркаклар ўз аёлларига гул совға қиладилар. Бироқ биз бугун бошқа турдаги гул ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Бу суҳбатимиз уйда ўстириладиган гуллар ҳақидадир. Бугунги кунда аёлларнинг уйда гул ўстиришга қизиқишлари ортиб бормоқда. Бу табиий ҳол албатта. Чунки кўкат ва гуллар уй ҳуснига ҳусн қўшади, унга байрам тусини беради.
Бундан ташқари, яшил ўсимликлар уйдаги ҳавони тозалаб яхшилайди.
Маълумки, ҳавога азот ва кислороддан ташқари, оз миқдорда карбонат кислота ҳам аралашган бўлади. У углерод ва кислороддан таркиб топган. Ўсимликнинг қуёш ёритиб турган яшил қисмлари юзасига текканда карбонат кислота парчаланади: яшил қисмлар углеродни ўзига сингдиради, натижада ундан кислород ажралади. Шу тариқа карбонат кислотадан ажралган кислород ҳ аво таркибида кислород запасини кўпайтиради. Ҳавода зарарли микроорганизмлар кўп. Уй ўсимликлари эса ўзиндан фитонцидлар чиқариб, микроорганизмларни ўлдиради ёки уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, уй ўсимликлари ҳавонинг намлигини 10-15 фоизгача оширади. Айни вақтда ҳаводаги чангни анча камайтиради.
Ҳавоси қуруқ бўлган уйларда бу ҳол айниқса яққол сезилади. Уй ўсимликларининг ўсиши ва ривожланиши учун ёруғлик, ҳаво, нам унумдор тупроқ бўлиши ва температура ҳар қайси ўсимликнинг ўз талабига мос келиши керак. Ана шундай шароит таъминланганда ўсимликлар яхши ўсиб, гуллайди ва мева қилади. Баъзи ўсимликлар нам етишмаслигига бир мунча вақт бардош бериши мумкин, аммо ёруғлик ва ҳаво бўлмаганда улар тез қурийди. Дераза қай томонда бўлишидан қатъий назар, уй ичини ёрита беради. Лекин ўсимликларнинг кўнгилдагидек ўсиши учун уйга ёруғлик билан бирга қуёш нури ҳам яхши тушиши керак. Чунки қуёш нури организм ҳаёт фаолиятининг асосий манбаидир. Жанубга қараган деразалар энг кўп ёруғлик беради. Лекин тувакларда ўсаётган ўсимликлар узоқ вақт офтобда қолиб кетиши натижасида уларга зарар етиши ҳам мумкин.
Бундай ҳ олларда, одатда ўсимлик барглари куяди, нам ортиқча буғланиб, тупроқ тез қурийди. Шу сабабли ўсимликларни қуёшнинг тик тушадиган нурларидан соялаб қўйиш лозим. Шарқ ва Ғарб томондаги деразалар ёнига қўйилган ўсимликлар куннинг камроқ қисмидагина қуёш нуридан баҳраманд бўлиб, куннинг кўпроқ қисмини сояда ўтказади. Шундай шароитда аксарият ўсимликлар яхши ўсади. Гуллар учун ҳаво ҳам муҳим. Ўй ўсимликларининг биологик хусусиятлари, асосан, уларнинг келиб чиқишига қараб белгиланади. Баъзи ўсимликлар ҳавоси сернам тропик ўрмонлардан келтирилган шу сабабдан уларга ўсув даврида ҳавонинг сернам бўлиши маъқул. Азиз опа-сингиллар кейинги сафар гуллар учун зарур бўлган бошқа омиллар ҳ ақида суҳбатлашамиз. Мен Лола эса сизларга гўзаллик тилаб ҳайрлашаман.