3:25

Болаларнинг ўсишига ёрдам 250

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Раббимиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларимизни яхши тарбиялаб, келажакда барчага фойдаси тегадиган инсон қилиб тарбиялаш осон иш эмас. Айниқса айрим болаларга қандайдир гап уқтириш амримахол. Баъзида шундай болалар ҳам учрайдики, атайлаб ота ва онанинг жиғига тегишни яхши кўради. Айниқса сиз айтган ишни ё атайлаб эшитмаганга олади, ёки айтган гапингизни тескарисини қилади. Шундай пайтларда айрим ота-оналарнинг ўзларини контрол қилиши анча мушкул бўлади. Азиз биродарлар, нима бўлганида ҳам биз Худованднинг фарзандларини бошқача айтадиган бўлсак, Худованд томонидан бизларга совға сифатида берилган ўз фарзандларимизни катта қилиб тарбиялаяпмиз.

Шунинг учун доимо ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилишимиз зарур. Баъзи пайтларда биз катталар ҳам ўзимиз билмаган ҳолда ўз фарзандларимизни жиғига тегиб қўямиз. Масалан, мен сенга, “баъзида ушбу гапларни сўкиниб ҳам айтамиз”, шунча нарса сотиб олиб бердим, барча айтганларингни қилдим, сен бўлсанг мени юзимга оёқ қўйяпсан. Бундан кейин сенга ҳеч вақо йўқ, деб айтамиз. Албатта, бир қарашда ушбу гапларимиз замирида ҳеч қандай салбий нарсалар йўқдай. Лекин боланинг юрагида нималар кечаётганини асло ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ҳурматли ота- оналар, биз болалар мавзусидаги эшиттиришларимиз орқали кўп бора айтганмиз, доимо болани кўнглини ўкситмай, унга тўғри гапирган ҳолда жазолашимиз керак. Азизлар, мен ўз бошимдан ўтган бир воқеани сизлар билан бўлишмоқчи эдим. Мени 14 ёшли ўғлим бор.

Албатта ўғил бола бўлгани учун унинг энг қизиқарли ўйини футбол. Кунларнинг бирида ўғлим қандайдир футбол клубига аъзо бўлгани ҳақида айтиб қолди. Демак, ҳар ойда маълум суммани тўлаб бориш мени зиммамда. Мен рози бўлдим. Лекин орадан вақт ўтиб, унинг бошқалар билан гаплашиш охангида ва муомиласида салбий ўзгаришларни сездим. Унинг ўйлашича, мен ўзимни қандай тутишимдан қаътий назар, ота ва онам мени футболчи бўлишимга қаршилик қилолмайди деган фикр борлиги менга аён эди. Албатта буни у тўғри ўйлаган эди. Лекин мен ва онаси ўзимизда куч топиб, унинг энг яхши кўрган машғулотидан маҳрум қилишимизни айтдик ва шундай ҳам бўлди. Қарабсизки, у энди салкам дунёдаги энг яхши фарзандга айланди қолди. Демак, у тушундики, биринчи ўринда ота–она учун унинг тарбияси эканлигини. Ҳурматли биродарлар, мен айтмоқчи эмасман ҳаммада ҳам шундай усул ишлайди, деб.

Албатта, барчангиз ўз фарзандларингизни характерини яхши биласиз. Шунинг учун ҳам тарбия бериш фақатгина сизга боғлиқ. Шундай мушкул, лекин шарафли ишда барчангизга Худованд мададкор бўлсин. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top