3:22

Болаларнинг ўсишига ёрдам 254

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳаётда кўп воқеалар содир бўлиши муқаррар. Айниқса фарзандларимиз билан боғлиқ масалалар. Худованд ҳар бир ота-онанинг ташвишларини тушунади. Айниқса болаларимиз билан бўлган масала бўйича. Кўпинча болалар ота-оналарининг буйруқларига амал қилишмайди. Шундай пайтларда ота-онанинг ташвиши ва азоблари икки баравар ошиб кетади десак нотўғри бўлмас. Ҳурматли ота-оналар, биз ҳеч қачон фарзандларимизга энг зўр шароитни яратиб бера олмаймиз. Буни фақатгина Худованд қилиши мумкин. Эсингизда бўлса, Худованд Одам Ато ва Момо Ҳавога энг яхши шароитни яратиб берган эди. Мана шундай ажойиб шарт-шароитга қарамай, Одам билан Ҳаво ўзларининг Оталарига қулоқ солишмади ва натижада гуноҳ содир этишди.

Бундан ташқари Худовандга тегишли бўлган бир нечта авлод ҳам ўзларининг танлаган йўлларини тўғри билиб, Унинг амр ва қонунларига қулоқ тутишмади. Бунинг натижаси ҳам Худованд томонидан берилган жазо билан якун топгани маълум. Шунинг учун ҳам ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан бўлган муаммоларини Худованд жуда яхши тушунади. Айтишадику: “Табиб, табиб эмас, бошидан ўтган табиб”- деб. Айтайлик, қулоқсиз болаларни тарбиялаш давомида кўпгина ота-оналарда “чарчадим” деган сўзнинг аломатлари уларнинг юзларида намоён бўлади. Чунки қулоқсиз болаларнинг ота-оналари, бошқа ота-оналарга нисбатан кун давомида икки-уч баробар кўпроқ куч ишлатишларига тўғри келар экан.

Қулоқсиз болани тарбиялашни ҳам ўзига яраша яхши томонлари бор. Бундай пайтларда ота -оналар ўзларини Худонинг ўрнига қўйиб кўришлари мумкин. Биз инсонлар ҳам Худованднинг кўз ўнгида қулоқсиз болалардекмиз. Агар яхши болалар каби бўлганимизда эди, дунёдаги шунча ташвишларга ўрин қолмасди. Энди ўйлаб кўрайлик: биз ота-оналар, бошқа инсонлар, шунчалик қулоқсиз бўлишимизга қарамай Худованд ҳар куни ҳар биримиз ҳақимизда ғамхўрлик қилади. Бизларни севади, гуноҳларимизни кечириб, Ўзининг оиласига қабул қилди. Биз эса ўз фарзандларимиздан нолиб юрибмиз. Хуллас азиз биродарлар, ҳар қандай болани ҳам яхши гапириб йўлга солиш мумкин. Керак бўлса жазолаб ҳам йўлга солса бўлади.

Бунинг учун биз ота-оналарда, етарли куч ва ирода борлигини болаларимиз кўриши ва сезиши керак. Агар қўлимиздан ҳеч нарса келмаслигини бола сезиб қолса, ғалаба уларники. Шунинг учун азиз ота-оналар, вақт борлигида ўзимизни қўлга олиб, Худованддан ибодат орқали куч-қувват бериб туришини сўрайлик. Ахир бола тарбияси жуда муҳим. Худован ҳар биримизни марҳаматласин. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top