3:35

Руҳий ғалаба 245

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг хочга михланишидан олдин, Ўз шогирдлари билан биргаликда овқатланиш учун тўпланишади. Шу пайтда Раббимиз айтадики, шогирдларининг орасида бир киши Уни сотиши ҳақида. Келинг азиз биродарлар, яхшиси Муқаддас Каломдан ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрамиз: “…Сизларга ростини айтайин, сизлардан бир киши Менга хиёнат қилади”. Юҳанно мактуби 13 боб 21 ояти. Азиз биродарлар, шундай пайитда инсонавий реакция қандай бўлади? Албатта шу инсонни кимлигини билишни барчамиз истаб қоламиз.

Бордию топиладиган бўлсачи, албатта шу инсонга қарши қандайдир жазо қўлланилиши муқаррар. Шунинг учун ҳам Раббимизнинг шогирдлари бирданига шу инсонни кимлигини билишни истаб қолишди ва Раббимизга: ким экан шу, бизга айт, деб Ундан сўрашди. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ Ўз шогирдларига қандай жавоб берди? Келинг азизлар, яна Муқаддас Каломга мурожаат этамиз: “Исо жавоб берди: Мен бир бурда нонни ботириб кимга берсам, у ўшадир”, деди. Сўнг бурда нонни ботириб Симун ўғли Яҳудо Ишқариётга берди. Яҳудо бурдани олар олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. Ҳа, азиз радио тингловчи, барчаси мана шундан сўнг бошланди десак ҳам бўлади. Шайтон ўз жойини топиб, жойлашиб олганидан сўнг истаганини қилаверади. Аслида Яҳудо ҳам Раббимиз ва қолган шогирдлар билан биргаликда уч йил мобайнида бирга эди.

У Исо Масиҳнинг қилган барча ишларидан хабардор бўлиб айтган маслаҳатларига доимо амал қилиб келган эди. Энди нима учун у Раббимизни сотишга қарор қилди? Кўпчиликнинг фикрича, у Раббимизнинг барча ишларидан ва кўрсатган мўъжизаларидан хабардор эди. Лекин энг муҳими, у тавба қилиб абадий ҳаётга ҳали эришмаган эди. Кўрдингизми азиз биродарлар, шайтон доимо Раббимиз Исо Масиҳ сари қадам ташлаётган инсонларга биринчи бўлиб хужум қилишини. Агар яна бир оз вақт бўлганида, Яҳудо балки тавба қилиши ва Худованд билан ярашиши мумкин эдику. Лекин барчаси Худованднинг режаси асосида кетаётган эди. Шунинг учун ҳам Худованд Яҳудони шайтонга топширди. Шайтон Яҳудони фикр ҳаёлигача барчасини ўзиники қилиб олган эди.

Бир сўз билан айтганда, уни ўз қуролига айлантирди. Демак, шайтон ўз мақсади йўлида ҳамма нарсага тайёр. Биз масиҳийлар эса унинг шундай хужумларига қарши тура олишимиз керак. Мана шундай руҳий жангда бизнинг ғалабамиз жуда муҳим. Азиз биродарлар, Худованднинг олдида ўз гуноҳларини тан олиб, тавба қилиш жуда муҳим. Бундай қадам ташлаш ҳар биримизни ғалаба сари етаклайди. Шунинг билан азиз радио тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Сайтимиздан ўзингиз учун жуда керакли маълумотларни топишингиз мумкин. Бундан ташқари янги қўшиқлар ва фильмларни ҳам томоша қилиш имкони бор. Ҳозирча эса хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top