Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, мен бугунги эшиттиришимизни барчамиз учун қизиқарли бўлган бир шахс ҳақида тайёрладим. Ўйлайманки, барчамизга мавзу қизиқарли бўлади. Мартин Лютер 1483-йил Германиянинг Эйслебен шаҳарчасида дунёга келади. Отаси Мартинни юрист бўлишини истаб, бошқа шаҳарга ўқишга юборади. Шундан сўнг1505-йилда Мартин ўқишни тамомлаб, магистр унвонига эга бўлади. Лекин билим у кутган тинчиликни бермади.
У ўқишни битириб, рохиб бўлиб Худога маъқул бўлиш учун Виттенберг шаҳридаги монастирга қараб йўл олади. 1507-йилда монастирда руҳоний лавозимага тайинланади. Мартин асосий вақтини каломни ўрганиш билан ўтказар эди. Кунларнинг бирида Мартин Римликларга ва Галатияликларга мактубини талқин қилаётиб, “инсон савоб ишлари билан эмас”, “имон билан оқланади” деган хулосага келади. Бу хулоса католик руҳонийси Мартиннинг фикрларига умуман қарама-қарши эди. Каломда ёзилган ушбу оятлар Мартиннинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади.
1510-йил Мартин Римга монастир иши билан бориб папани қанчалик дунёвий ҳокимиятга берилиб кетганини ўз кўзи билан кўриб қайтди. 1517 йилда Виттенберг шаҳрида индулгенция сотувчиси пайдо бўлади. Мана шу ҳолат Мартин Лютернинг машхур 95 тезисини ёзишига сабаб бўлди. Лютер тезисларини шаҳар дарвозалари ва ибодатхона эшикларига илиб қўйди. Келинг азиз биродарлар, биз ҳам биргаликда унинг айрим тезисларни вароқлаб кўрамиз. Биринчиси, папа инсонларни ўзининг қарашлари бўйича жамоатда татбиқ этган жазодангина қутқариб қолиши мумкин.
Иккинчиси, бизнинг Худойимиз ва ўқитувчимиз Исо Масиҳ тавба қилинглар деб айтган, шунинг учун у ҳаётимиз давомида қилган гуноҳларимизни эътироф этишимизни хоҳлайди. Лютернинг бу тезислари бутун Германия бўйлаб тарқатилган. Бу фикрларни қўллаб қувватлаб, давлатнинг ҳар чекасидан унга хатлар кела бошлаган. 1521-йилда Лютерни Рим католик жамоатидан четлатишади. Азиз биродарлар, ёдингизда бўлса, Гуттенберг яратган ускуна Лютернинг фикрларини, Виклиф ва Ян Гус фикрларидан фарқли равишда тез ва кенг оммага тарқалишлига жуда катта ёрдам берди. Германия жамоатларида қайта шаклланиш ҳаракати бошланиб кетди. 1529-йилга келиб Лютер тарафдорлари ўзларини протестант деб номлай бошлади. Германияда Лютернинг фикрларини катта-катта амалдорлар ҳимоя қилар эди.
Улар Германия жамоатлари католок жамоатидан озод деб, Рим папасига қарши чиқди. Лютер Германиядаги монастирларни ёпишга киришди. У орқали давлатдаги барча монастирлар ёпилди.1546-йил Лютер ўлимидан кейин Германия жамоатлари Лютер хушхабарчилари деб номлана бошланди. Шу билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.