3:14

Болаларнинг ўсишига ёрдам 261

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азиз биродарлар, яна сизлар билан радиомиз қаршисида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Азизлар, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз ота-оналар, фарзандларимизнинг етук инсон бўлиб етишишлари ҳақида сизлар билан кўплаб мавзуларда суҳбатлар олиб борган эдик. Уларнинг яхши ўсиб улғайишлари учун яна бир омил бор экан. Келинг бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз. Айрим болалар турли коллекциялар тўплашни яхши кўришади. Масалан, кимдир турли маркалар тўпласа, яна бирови турли хил расмлар ва бошқа нарсалар тўплашни яхши кўришади.

Боланинг ушбу қизиқишини ривожлантириш учун ота-оналар ҳам сал бўлсада, уларнинг қизиқишларига иштирок этиб туришлари керак. Масалан, ишхонада ёки бошқа жойларда болангизнинг коллекциясига тегишли бўлган буюмларни кўрсангиз, албатта сўраб олиб келишингиз ва болангизга совға қилишингиз мумкин. Албатта болангиз сизни ҳам қизиқишингизни кўриб, янада сизга ва бошқаларга нисбатан ҳурмати ошиб боради. Болалар бундан ташқари турли жониворларни ҳам боқишни яхши кўришлари мумкин.

Масалан, шахсан бизнинг уйда кичкина кучукчадан тортиб, аквариумдаги балиқларгача барчаси, бизни синовдан ўтқазди, деб айтишимиз мумкин. Ҳозирги вақтда эса ўғлимиз ўсмир ёшда бўлсада, уйда бир нечта тўти қушларни боқишга қарор қилди. Албатта биз ота-она сифатида унинг қарорини ҳурмат қилдик. Ҳа, азиз радио тингловчи биродарлар, ота-она ўз боласи учун ҳамма нарсага тайёр бўлади дегани, балки мана шу бўлса керак. Азиз биродарлар, болаларни қизиқишлари зиёнсиз бўлса, уларга қаршилик қилманг. Балки улар ўз нарсаларини унчалик тартибли сақлай олмас, лекин вақт ўтиши билан аста-секин барчаси жойига тушиб кетади, деб сиз азизларни ишонтира оламиз.

Бола тўплаётган коллекцияси улар учун хазинадек гап. Шунинг учун бошқалар эмас, айнан уларнинг ўзлари хазинага эгалик қилишлари керак. Ўйлайманки, агар боланинг ўзи учун алоҳида хона бўлса яхши бўлар эди. Лекин кўпинча бунинг иложи бўлмаслиги мумкин. Шундай бўлса нима қилиш керак? Албатта болага хонанинг бир четидан кичкина жой ажратиб, ҳатто кичкинагина стол ҳам беришимиз мумкин. Азизлар, ёдингизда бўлсин. Болангизнинг коллекциясига фақатгина унинг рўхсати билан тегишингиз керак. Бу боланинг сизга бўлган ҳурматини янада оширади. Ёдингизда бўлсин, ушбу хазина болангизга тегишли. Ҳурматли ота-оналар, биз сизлар билан болаларнинг қизиқишлари ҳақида суҳбатлашдик.

Шу билан бирга болангизнинг руҳий томонларига ҳам эътиборли бўлишингизни яна бир бор ёдингизга солиб ўтмоқчиман. Улар тўплаётган коллекциялари бир кун келиб, бир коробка ичида қолиб кетиши мумкин. Лекин Муқаддас каломдан ўрганган барча оятлари бир умр уларнинг юрагида бўлади. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top