3:20

Руҳий ғалаба 249

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, ҳаворийлар мактубининг 5 бобидан Ханания ва Саффира ҳақида кўп нарса билишингизга ишончим комил. Азизлар, агар улар иккиси ҳам маълум сабабларга кўра жамоатдан бир умрга четлаштирилган деб айтсам, шу фикримга қандай муносабатда бўласиз? Келинг азизлар, фикримни бир бошидан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Ханания ва Саффира ўзларининг бор мулкини сотиб, ана шу маблағни Худовандга беришга ваъда қилганини биламиз.

Лекин улар иккиси ҳам ўз ваъдаларига содиқ қолмадилар ва тушган пулдан бир қисмини яшириб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапиришди. Шу ишлатилган ёлғон туфайли уларнинг иккиси ҳам ерга йиқилиб ҳалок бўлишди. Шу йўл билан энди уларнинг иккиси ҳам бир умрга жамоатдан четлаштирилган эди. Мана шу ерда яна бир ажойиб савол пайдо бўлади. Ханания билан Саффира ҳақиқий масиҳий бўлишганми ёки йўқми? Қўлимиздаги Муқаддас калом бу ҳақида ҳеч нарса гапирмайди. Шайтон қандай қилиб уларнинг иккисини ҳам юрагига ёлғон гапириш фикрини солди? Балки улар шайтоннинг малайлари бўлгандир? Азизлар, яна Муқаддас калом бизга ушбу саволга жавоб топишимиз учун ҳеч нарса гапирмайди.

Нима бўлганда ҳам шайтон уларнинг иккисини ҳам юрагига ёлғон гапириш, ҳасад қилиш ва ёвузлик ҳақида хоҳиш берди. Натижада Ханания ва Саффира ана шу хоҳишларни ижрочисига айланишди. Каломда улар ҳақида кўп нарса ёзилмагани учун, биз уларнинг иккисини ҳам қандай инсонлар бўлганини охиригача билолмаймиз. Шунинг учун хам кўпчилик масихий биродарлар ушбу воқеани “бир мисол сифатида бизларга кўрсатиб ўтилган холос” деган фикрни билдиришади. Лекин ушбу воқеа ҳам биз масиҳийларга мисол тариқасида келтирилгани ҳақида ҳам Каломдан ҳеч қандай тасдиқловчи оят тополмаймиз. Ўйлайманки, нима бўлганида ҳам, шу бўлиб ўтган воқеалар ҳар бир масиҳий инсон учун катта дарс бўлиб хизмат қилади.

Ёвуз руҳлар ўзича масиҳийларга ҳеч қандай таъсир ўтқаза олмайди. Лекин Худованд очиқ бўлмаган масиҳий инсонлардаги гуноҳларни улар орқали очиб ҳам беради. Худованд гуноҳга қаршидир, шунинг учун ҳам жамоатларда ҳозирги кунгача тозалик сақланиб келмоқда. Қандай қилиб гуноҳ учун бериладиган жазодан қочиб қутилиш мумкин? Азизлар, бунинг иложиси йўқ. “Гуноҳнинг эвази ўлим” деб ёзилган Каломда. Энг яхши усуллардан бири гуноҳ қилмаслик ва кундан-кунга Худовандга яқинлашиб, Унинг кўрсатган йўлидан биргаликда боришдир. Азиз биродарлар, шунинг билан бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал сизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилимизга бемалол ўз мактубларингизни юборишингиз мумкин. Бизнинг манзилимизга келган ҳар бир мактуб эътиборсиз қолмайди. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top