3:26

Ички дунё

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио мухлислар билан яна тўлқинларимиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Жуда кўп одамлар Исога ишонишади, аммо Исосиз яшашади. Исо учун ўлиш осон, аммо Исо учун яшаш жуда қийин. Чунки Исо учун ўлганда инсон бир марта ўлади, аммо Исо учун яшашда инсон ҳар куни ўлиш керак.

Имонлилар Исога қараб руҳан ўсишга ҳаракат қилишмайдилар, балки ўзларини дунёдаги одамларга тенглаштириб, дунёдаги одамлар мендан баттарроқку, деб ўйлайдилар ва хурсанд бўлиб юрадилар.

Аслида ҳаётимизни дунёдаги одамлар билан эмас, балки Исо билан солиштиришимиз керак. Айрим вақтда кўчада бир бой одамнинг жуда чиройли машинада ўз оиласи билан кетаётганини кўрамизда, мана улар қанчалик бахтли деб ўйлаймиз, аммо аслида шундаймикин? Аслида шундай эмас, дунёдаги бу одамлар ўзларининг ички дунёсини ташқи ниқоб билан ёпиб кўрсатмайдилар. Аслида уларнинг ва ҳар бир инсоннинг ички дунёси муаммоларга ва қийинчиликларга тўла. Бахтли бўлиш бу бойликка боғлиқ эмас. Ҳар бир инсон Худованд билан бир умр бахтли ҳаёт кечира олади.

Дунёда биронта одам йўққи, унинг ички дунёсида муаммоси йўқ бўлса, бу ишда ҳеч қанақа четлаб ўтиш йўқ. Биз инсонларнинг ҳар биримизнинг ички дунёмизда бир-биримизга айта олмайдиган муаммоларимиз бор. Биз ҳаммамиз умидсизликка чўкиб кетамиз, руҳан тушкунликка тушамиз, мушкул аҳволга тушамиз, ёлғиздек ва ҳеч кимга керак эмасдек ўзимизни ҳис қиламиз, ташқи кўринишимиз ботирдек кўринсада, аслида ичимизда қўрқувлар бор. Умуман олганда, инсониятнинг ҳаммаси Исо Масиҳга муҳтож ва фақат Угина инсоннинг ички дунёсини даволашга қодир.

Ҳамма одамларнинг ташқи кўриниши яхши кўринсада, аммо ички дунёси оғир аҳволда ва шунинг учун биз уларга Исо Масиҳ ҳақида гапиришимиз керак. Одамларнинг Исо Масиҳга муҳтож эканлигини имонлиларнинг ҳис қилиши бу Хушхабар учун энг зўр куч ва хоҳиш беради. Ҳар доим эсимизда туриш керакки, бу барча тўсиқларни енгиш учун бизга фақат Исо Масиҳ ёрдам бера олади. Агар биз Инжил ўқиб Исо Масиҳ ва унинг шогирдлари нима ишлар қилгани ҳақида ўйласак, ва Худодан куч сўрасак, Худо бизларга бу тўсиқларда чидаш учун ёрдам беришга қодир. Худованд буюкдир. Бизнинг муаммоларни ҳал қилиш Худо учун муаммо эмас.

Исо Масиҳнинг фикри билан фикрлаш жуда муҳим, Унинг кўзи билан кўриш жуда муҳим. Бизлар учун имонсизларга нисбатан раҳмдил юрак керак. Ҳар биримиз ўз ички дунёмизни текшириб қай даражада эканлигини кўра билишимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор сиз азизларга эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top