3:25

Худонинг сўзи 181

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, ҳозир биз шундай замонда яшаяпмизки, кундан-кунга ҳар хил ўзгаришлар содир бўлиб турибди. Ҳатто ҳар куни шундай янги идеялар пайдо бўладики, албатта ҳаётга ўз таъсирини ўтказмасдан иложи йўқ. Бизга маълумки, ҳар куни янги дизайнли машиналар кўчаларни тўлдириб юрибди. Ҳатто кундан-кунга янги мебеллар пайдо бўляпти. Албатта буларнинг ҳаммаси яхши. Айтишимиз мумкин-ки, буларнинг барчаси инсониятнинг ютуғидир.

Лекин бир нарса доимо муаммолигича қолиб кетмоқда. Бу инсониятнинг одоб аҳлоқидир. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига келиб хожда азоб чекиб ўлди ва уч кундан сўнг қайта тирилиб Самога Ўзининг Отаси ёнига кетди. Лекин одамларнинг Худовандга бўлган ишончи ҳали-ҳануз суст деб айтишимиз мумкин. Одамларнинг муаммолари кундан-кунга ўсиб боряпти, деб айтишимиз мумкин. Масалан, кимдир ўз оиласидан воз кечиб бошқа оилани танлаяпти, иккинчи киши эса гиёҳвандлик касалига дучор бўлиб, бундан қандай қутулиш мумкинлигини излаб йўл тополмаяпти. Яна бошқа бир кишига эса давлатнинг қонун-қоидалари тўғри келмайди.

Азиз биродарлар, мана шунга ўхшаш муаммоларнинг ягона сабаби, Худовандни тан олмаслик. Инсон ўйлайдики, Худосиз яшай оламан деб, тўғри, кимдир яшаши мумкин. Лекин Худо билан яшаш ҳаётимизни янада гўзалроқ қилади. Энг муҳими, ўлимдан сўнг Худо билан биргаликда яна абадий ҳаёт кечиришга муяссар бўламиз. Азизлар, инсонинг ҳаётида турли хатоликлар юз бериши муқаррар. Шундай пайтда зудлик билан Худога мурожаат қилиш муаммоларни тезроқ ҳал бўлишига олиб келади. Энди нима учун инсон ўз муаммоларини Худованд билан баҳам кўришни истамайди?

Чунки шайтон инсонларга йўл бермаяпти. Ҳурматли радио тингловчи дўстим, агар Худованд билан абадий ҳаёт кечиришни истасангиз, Унга ўз сўзларингиз билан мурожаат қилиб ибодат қилинг. У албатта сизни эшитади. Ибодатингизда тахминан шундай сўзларни айтишингиз мумкин: “Осмондаги Худо, мен гуноҳкор одамман, мени гуноҳларим сон-саноқсиз. Мени кечиргин, барча гуноҳларимни тан олиб, Сендан кечирим сўрайман. Ўғлинг Исо Масиҳ мени гуноҳларим учун хожда азоб чекиб ўлди. Шу тўкилган қон эвазига мени кечир. Исо Масиҳ мени ҳаётимга кир ва ҳаётимни бошқар. Юрагимдан Сенга жой бераман. Омин”. Азиз дўстим, ушбу сўзларни сиз хоҳлаган жойда айтиб, Худо билан ярашиш имконига эга бўласиз.

Худованд сизни севади ва сизни кутмоқда. Бугун албатта Худованд билан ярашинг. Шунинг билан азиз биродар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Агарда саволларингиз бўлса бизнинг dilkash@najot.com электрон почтамизга мурожаат қилинг. Сиздан келган ҳар бир мактуб асло эътиборсиз қолмайди. Ҳозирча хайр соғ-саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top