3:25

Худонинг сўзи 182

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, келинг бугунг сиз билан Одам Ато ва Момо Ҳавонинг биринчи фарзандлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ёдингизда бўлса, Одам Атонинг катта фарзанди бўлмиш Қобилнинг келтирган қурбонлиги Худовандга манзур бўлмаган эди. Унинг укаси бўлмиш Ҳобилнинг қурбонлиги эса Худовандга манзур бўлган эди. Шунинг учун хам Қобилнинг жаҳли чиқиб хафа бўлган эди. Албатта у ўзининг бутун юрагидаги ғазабини кимгадир сочиши керак эди.

Шунинг учун ҳам у Худовандга ва ўзининг укаси Ҳобилга нисбатан жаҳл қилди. Унинг жаҳли чиқишининг биринчи сабаби Қобил ўйлаган эдики, энди ушбу қурбонликдан кейин Ҳобил Худовандга яқинроқ бўлади, деб. Азиз радио тингловчи биродарлар, ёдингизда бўлса Худованд Қобилга айтган эди: Қобил нима учун жаҳлинг чиқяпти? Агар Менга манзур бўладиган қурбонлик олиб келсанг, сени ҳам қурбонликларингни қабул қиламан, деб. Қобил эса ҳатто Худовандни эшитгиси ҳам келмади. У ўзининг укасига нисбатан шундай ғазабландики, ҳатто уни ўлдирмоқчи ҳам бўлди, ва ўлдирди ҳам.

Албатта, шу жойдан билишимиз мумкинки, Қобилнинг танлаган йўли мутлақо нотўғри эди. Азиз биродарлар, энди ўзимизни шу икки ака ва уканинг ўрнига қўйиб кўрайлик. Ҳозирги кунда Худованд барча одамларга нотўғри йўлдан кетаётганлиги тўғрисида кўп бора гапиряпти. У одамларга: эй, инсонлар, сиз бораётган йўл нотўғри, мана бу йўлдан боринг. У сизни жаннатга олиб боради, деб айтяпти. Лекин одамлар барибир Худога қулоқ солмай ўзларининг танлаган йўлларидан боришмоқда. Қобилнинг танлаган йўли гуноҳга олиб борадиган йўл эди. У ўйлардики, ўз укасини ўлдирганини ҳеч ким билмайди, деб. Лекин барча нарсадан хабардор Худованд ҳаммасини кўриб турган эди.

Худованд Қобилдан: уканг қани, деб сўраганида, нима деб жавоб бергани ёдингизда бўлса керак. Албатта Қобил гуноҳ содир этганидан сўнг ўзини тўхтатолмас эди. У Худовандга ёлғон гапириб яна гуноҳ қилди. Худованд эса Қобилга нисбатан жаҳли чиқди ва уни ўзига яраша жазолади. Азиз радио тингловчи, наҳотки инсон токи боши деворга урилмагунга қадар гуноҳ қилишда давом этади. Наҳотки буни тўхтатишнинг имкони бўлмаса? Йўқ! Албатта имкони бор. Бу Худовандга яқинлашиб барча содир этилган гуноҳлар учун тавба қилишдир. Худованд ҳозир барча одамзодга имкон ва вақт бермоқда. Бир оздан кейин ҳеч қандай тавба-тазарру қабул қилинмайди. Худованд доимо инсонларга яхшилик қилишни истайди.

Ахир қайси ота ўз фарзандига ёмонликни раво кўради? Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали дийдор учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top