3:31

Болаларнинг ўсишига ёрдам 263

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз радио тингловчи биродарлар, бола тарбиясида қачонки айрим муаммоларга дуч келганимизда, Худованд бир четда туриб қараб турмайди ва У ҳеч қачон айтмайди: “Ҳа мен сенга айтган эдим, Менга қулоқ солгин”- деб. У доимо ҳар қандай шароитда Ўзининг фарзандларига ёрдам беришга тайёрдир. Худованд биз ота-оналар билан бирга ҳар қандай оловли денгизларни биргаликда кечиб ўтишга тайёрдир.

Азизлар, биз ота-оналар Худованднинг ушбу ваъдасини яхши биламиз, лекин шунга қарамай нимагадир ёдимиздан чиқарамиз. Бу Худога нисбатан ишончсизликми ёки ҳақиқатдан ҳам ёдимиздан чиқарамизми? Худованд чиндан ҳам ҳар биримиз, шунингдек ҳар бир ота ва она Унга мурожаат қилиб қўлимизни чўзишимизни хоҳлайди. У хоҳлайдики, ўзимиздаги барча ташвишларимизни Унга беришимизни. Биринчи Бутрус китобининг 5 боби 7 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Бутун ғамларингизни Худога ташланглар, Унинг Ўзи сизларга ғамхўрлик қилади”.

Бизнинг болаларимиз нотўғри ҳаракатлар қилган пайитда Худованд ҳеч қачон четдан қараб турмайди. У доимо биз ҳаққимизда ғамхўрлик қилади. Инсонда нимадир муаммолар бўлганидагина Худованднинг севгисини ва Унинг ғамхўрликларини кўра олади. Лекин нимагадир ибодатларимизга жавоб олмасак дарров ташвишланиб, Худованд бизни эшитмаяпти, деб ўйлаймиз. Бундай ҳолатлар кўпинча кўпдан бери Худованддан бир нарса ҳақида сўраяпмиз-у, лекин ушбу ибодатимизга жавоб олмаяпмиз, шундай пайтларда содир бўлиши мумкин. Гўё Худованд бизни ташлаб қўйгандек.

Йўқ, азиз биродар, Худованд Ўз фарзандларини асло ташлаб қўймайди. У диққат билан ташлаётган ҳар бир қадамимизни кузатиб турибди. У ҳеч қачон Ўз севгисидан воз кечмайди. Худованд хоҳлайдики, биз инсонлар ўзимиздан кўра кўпроқ Унга ишонишимизни ва Худодан умид қилишимизни. Агарда ишларимиз яхши кетаётган бўлса, ўйлаймизки, ҳаммаси яхши, ҳеч ким бизга халақит қилмаяпти. Лекин кичкина муаммо бўлса, шу пайт Худо ёдимизга келади. Азизлар, Худованд доимо ёдимизда бўлиши керак. Яхши кунларда ҳам, муаммо пайтларида ҳам. Ахир Худога ишонишимизнинг сабабларидан бири ҳам айнан шунда-ку.

Масиҳий инсон азоб чекса, Худованд шу инсон билан биргаликда азоб чекади, агарда аксинча хурсанд бўлса, Худованд у инсон билан бирга хурсандчилик қилади. Худованд доимо ҳар биримиз билан биргадир. Раббимиз Исо Масиҳ билан бир тан бўлсак, У ҳам биз билан бир тан бўлади ва ҳаётимизда кечаётган воқеаларнинг ҳар бир дақиқасида биз билан биргадир. Унинг ваъдалари асло ёдимиздан чиқмасин. Азиз радио тингловчилар, сиз билан хайрлашиш дамлари яқинлашиб келмоқда, хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top