3:27

Болаларнинг ўсишига ёрдам 264

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли ота-оналар, инсон борки, унда албатта қандайдир камчиликлар ҳам мавжуддир. Азизлар, агар ўз фарзандингизда қандайдир камчиликларни сезган бўлсангиз, уларни уришиб, ушбу камчиликларни бартараф қилишга шошилманг. Аввало ўзингиздаги бор камчиликларни ҳам бир бошидан кўриб чиқишингизга тўғри келади. Аввалом бор ҳар бир инсон ўз камчиликларини тан ола билиши керак.

Шундай кейин эса ушбу камчиликларни бартараф этиш учун Худованднинг олдига келиш лозим. Албатта Худовандга ибодат орқали мурожаат қилиб, ўзимиздаги ва фарзандларимиздаги барча камчиликларни бартараф қилишда ёрдам беришини сўрашимиз керак. Аввалги эски ҳаётимиздаги гуноҳлар бўладими, ёки Масиҳ билан яшаётган ҳаётимиз давридаги камчиликлар, ёки гуноҳлар бўладими — барчаси учун Худованднинг олдида тавба қилишимиз керак. Шундан кейин Худованд ҳар биримизнинг ҳаётимизда Муқаддас Руҳ орқали ишлашни бошлайди.

Азиз ота-оналар, агарда ўз фарзандларимизга нисбатан қандайдир хатоликларга йўл қўйган бўлсак, албатта ўз фарзандларимиздан ҳам кечирим сўрашимиз керак. Умуман олганда масиҳий инсоннинг ҳаётида кимнидир хафа қилиш ёки кимдандир хафа бўлиб яшаш ярашмайди. Ахир ҳар биримиз Исо Масиҳ орқали эркинликка ва озод яшаш ҳуқуқига эга бўлганмиз. Худованддан кечирим сўраганимиздан сўнг, юрагимиздан шундай ҳис-туйғуни сезишимиз керак-ки, дарҳақиқат Худованд бизга кечирим берди.

Азиз биродарлар, агарда Худованддан кечирим олиб, юракдан ушбу кечиримни ҳис эта олсак ва орадан вақт ўтиб ҳаёлимиздан яна шу гуноҳ ҳақида эсласак, ва ушбу гуноҳни яна такроран содир этиш истаги пайдо бўлаверса, билишимиз керакки, шайтон бизни яна йўлдан урмоқчи. Шу ондаёқ яна Худовандга мурожаат этиб, гуноҳга қарши тура олишимиз учун Ундан куч сўрашимиз керак. Азизлар, шуни билишимиз керак, Худованд доимо биз билан ва бизнинг фарзандларимиз билан бирга. Фақатгина Ундан ибодат орқали ёрдам сўрашимиз керак. Худо ҳар биримизнинг гуноҳларимизни Ўз гарданига олди ва хочда Ўз қонини тўкди. Шу тўкилган қон эвазига биз кечирим олганмиз.

Ҳурматли ота оналар, фарзандларимиздаги камчиликларга келсак, Худовандга топшириб, Худонинг маслаҳатига қулоқ тутайлик. Ўйлайманки, У албатта ҳар биримизни борган сари комил инсон бўлишимизга ёрдам беради. Азизлар, ҳеч қачон Худованднинг олдида яширин гуноҳ бўлмайди. Шунинг учун яширин гуноҳларни қанчалик тезроқ тан олиб, уни бартараф этсак, шунчалик тез ҳаётимизда Худованд ўзгаришлар қилади. Ҳамма нарсага қодир Худованд учун ҳеч қандай тўсиқ йўқдир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top