3:24

Болаларнинг ўсишига ёрдам 268

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз ота-оналар, бола тарбиясида ҳар доим бир муҳим нарсани ёдимизда тутишимиз керак. У ҳам бўлса, болани мақтаб-рағбатлантириш доимо уларни яхши тарафга ўзгариши учун биринчи қўйилган муҳим қадам саналади. Албатта, ҳар бир нарса учун уларни мақтаб ёки рағбатлантириш шарт эмас. Масалан, ўзини ёмон тутса ёки кимнидир уриб кўзини кўкартирса ва шунга ўхшаш мисоллар учун. Бундай иш учун уларни жазолаш ҳам керак.

Ёки бола ўзининг содир этган хатосини тушиниб олиши учун улар билан суҳбатлашиш керак. Шундай қилиб азиз биродарлар, агар фарзандларимиз яхши тарафга ўзгаришини истасак, уларни ҳар бир арзийдиган ишлари учун мақтаб ҳамда рағбатлантириб туришимиз керак. Келинг азиз биродарлар, шу ўринда бир мисол билан ушбу гапимизни тўлдириб кетсам. Масалан, болага шундай деб айтиш мумкин: “Ўғлим ёки қизим, мен бугун шуни кўрдим-ки, сен уканг билан яхши ўйнадинг ва у билан сира ҳам тортишиб уришмадинг ва ўзингдан кичик укангни уриб йиғлатмадинг, бунинг учун сендан хурсандман”.

Ушбу гапдан кейин албатта болангиз яхши кўрган бирон нарсани унга беришингиз мумкин. Ёки бўлмаса музқаймоқ билан уни сийлашингиз ҳам мумкин. Бу ҳар бир ота-онанинг ўз фантазиясига боғлиқ масала. Лекин бола учун энг муҳим совға — ўз ота-онасининг унга нисбатан бефарқ эмаслигидир. Бола билан бирга ўйнаш, унга китоб ўқиб бериш ва бола билан суҳбатлашиш доимо фойдадан ҳоли эмас. Баъзи ота-оналар кун бўйи ишда бўлиб, болага вақт ажратолмаслиги мумкин. Шунга ўхшаш пайтларда, ишдан кейин ҳам бир неча дақиқа бола билан биргаликда вақт ўтқазиш етарли ҳисобланади.

Албатта, бу кам вақт бўлиши мумкин, лекин умуман вақт ўтқазмасликдан кўра яхшироқдир. Азиз биродарлар, ёдингизда бўлсин: ҳеч қачон ўз фарзандингизни бошқа болалар билан ҳатто ака-укалари билан ҳам солиштириб уларни камситманг, бу боланинг юрагида унутилмас яра бўлиб қолади. Энг даҳшатлиси эса, бола энди яхши томонга ўзгаришдан умуман тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Чунки бола ўйлаши мумкин: бўлди, энди мен ҳеч қачон унга ўхшаган яхши бола бўла олмайман, яхшиси қандай бўлсам шундайлигимча қолганим маъқул, деб. Ҳурматли биродарлар, Худованд доимо ҳар биримизни ушбу масалада қўллаб-қувватлашни истайди.

Доимо Худованддан ибодат қилиб, маслаҳат олиш бола тарбиясини янада мустаҳкамлайди, деб сизни ишонтира оламан. Муқаддас каломда Раббимиз Исо Масиҳ болаларни қанчалик севиб, улар ҳақида ғамхўрлик қилгани ҳақида ёзилган. Демак, Худованд болалар тарбияси учун ота-оналарни маъсулият қилмоқда. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сиз азизларга яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top