3:25

Руҳий ғалаба 267

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сиз билан ёлғон таълимот ҳақида кўп бора суҳбатлашдик. Шундай экан қандай қилиб ўзимизни ушбу ёлғондан ҳимоя қилишимиз мумкин? Биринчидан, агарда кимдир ўзини ҳақиқий масиҳий инсон деб билса, aввалом бор Худовандга чин юракдан ишониши керак. Иккинчидан, руҳларни фарқлай билишимиз ҳам ҳар биримизга катта ёрдам беради.

Ҳаворий Павлус бу ҳақида шундай деган эди: “Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил”. Руҳларни фарқлай олишимиз учун Худога мақбул бўлиш шарт. Яъни Унинг каломини шунчаки ўқиб олиш эмас, балки тушуниб ситқидилдан уқиш керак. Энг муҳими, барча ўқиганларимизни ҳаётимизда қўллашга ўрганиш керак. Фақатгина Муқаддас каломдан ўзимизга керак бўлган фарқлай билиш ҳақиқатларини топишимиз мумкин. Азиз биродарлар, Худованднинг каломи ҳақиқат бўлгани учун ҳар бир солиҳ кишини адашишдан сақлай олади. Ҳаворий Павлус Эфес жамоати аҳлига қарата шундай деб айтган эди:

“Энди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир”. Азиз биродарлар, ҳаворий Павлус яхши билар эди, Худонинг каломини берилиб ситқидилдан ўқиб ўрганиш ҳар қандай адашишдан сақлашини. Айниқса ҳар бир жамоат ва жамоат аъзолари калом ўқишни ва унга амал қилишни кундалик муҳим одатига айлантириши зарур. Агарда Худо каломини юзаки ўқиб, унга шунчаки мажбуран бўйсуниб юрган бўлсак, шайтон ундай инсонни осонгина ўзига бўйсундира олади.

Ўйлайманки, ушбу ҳолатни ҳеч биримиз истамаймиз. Шундай экан, келинг азиз биродарлар, калом ўқиш ва унга амал қилиш ҳар биримизга нондек зарур бўлсин. Каломни ўқиб ўз-ўзимизни шайтоннинг ҳужумидан ҳимоя қилишни ўрганайлик. Азиз биродарлар, ҳар бир жамоат ва унинг аъзолари ўз ҳаётларини каломга асосланиб текшириб кўришлари керак. Албатта бу бир марта бўладиган ҳолат эмас. Вақти-вақти билан доимо ўзимизни текшириб туриш руҳий зийракликни ривожлантиради. Раббимиз Исо Масиҳ эса ҳар бир масиҳийнинг бош ўқитувчисидир.

Азиз радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Бундан аввал сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com ушбу манзилимизга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ва таклифларингизни ёзиб юборинг. Ҳеч бир мактуб бизнинг эътиборимиздан четда қолмайди. Азизлар, “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top