3:14

Худонинг сўзи 187

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда, марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, Луқо китобининг 1 боби 32 оятида фаришта Жаброил Марямга шундай дегани ёзилган: “У улуғ бўлгай, Худойи Таолонинг Ўғли деб ном олгай. Худойи Таоло Унга отаси Довуднинг тахтини бергай”.

Лекин ана шу туғилажак улуғ Зот Ўз бошидан катта қийинчиликларни ўтқазиши керак эди. Муқаддас китоб бизга айтадики, Раб Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими дунё яратилишидан аввал режалаштирилган эди. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ одамнинг гуноҳга ботганлигини кўриб, энди уларни қутқаришга аҳд қилишди. Раббимиз Исо Масиҳ инсониятни абадий ўлимдан қутқариб қолиш учун ўлимга боришга тайёрлигини айтади. Унинг хочда ўлиб, уч кундан кейин қайта тирилиши орқали бутун одамзот ва бутун жамоатнинг боши бўлишга рози эди.

Шунинг учун ҳам Раббимиз Исо Масиҳ бизнинг нафақат қутқарувчимиз ёки гуноҳдан сотиб олувчимиз, У балки бизларнинг Подшоҳимиз ҳамдир. Эски Аҳд китобининг Забур китоби 2 боби 6 ҳамда 8 оятларида шундай битиклар бор: “Мен Ўз Подшоҳимни тайинладим, Муқаддас тоғим бўлмиш Сионда ўрнатдим деяр. Мен Худованд фармонини эълон этгайман, У Менга айтди-ким: Сен Менинг Ўғлимсан, Сени бугун таваллуд этдирдим. Мендан талаб қилгин, токи Элу халқларни насибанг қилай, бутун ер юзини мулкинга берай”.

Одамзот гуноҳ қилган пайтнинг ўзидаёқ Худованднинг одамзодни қутқариш режаси бошланган эди. Чунки Унинг одамзодга бўлган севгиси ҳозирги кунда ҳам асло сўнмаган. Худованд одамзод ишониши учун ва ўзларининг гуноҳкор йўлидан қайтиб, яна Худовандга келишлари учун кўплаб пайғамбарларни уларнинг орасига юборди. Албатта пайғамбарлар Худованднинг қутқарув режалари ва ер юзига келадиган қурбонлик қўзиси ҳақида гапиришар эди. Лекин афсуски, одамзод ўз йўлидан қайтмади. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда ҳам Худованд одамзодга яна бир бор имконят бермоқда.

Худованд Ўзининг каломи орқали ва Ўзининг хизматчилари орқали бутун оламга Хушхабар тарқалиши учун ва инсоният ўз гуноҳларидан юз ўгириб Худованднинг олдида тавба қилишлари учун имконият бермоқда. Демак, ҳали ҳам бир оз вақт бор экан. Азиз радио тингловчи биродарлар, мана шу озгина вақтдан фойдаланиб, кўпроқ одамларни абадий ўлимдан қутилиб қолиши учун Хушхабар тарқатайлик ва Худованднинг режасини амалга оширайлик. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз охирлаб қолди.

Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top