3:34

Худонинг сўзи 189

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, Муқаддас каломда баъзан Худованд кўплик шахсида гапирганини кўришимиз мумкин. Масалан, Ибтидо китобининг 1 боби 26 оятини олайлик. У ерда жумладан шундай деб ёзилган: “..Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик.

У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин”- деди. Азиз радио тингловчи биродарлар, сиз аслида кутганмидингиз, Худованд масалан шундай деб айтишини? “Мен Ўз суратимдаги одамни яратаман”- деишини. Йўқ, Худованд бундай демади. Муқаддас каломдаги ҳар бир сўз ўз баҳосига эга ва бу тенги йўқ баҳодир. Келинг Матто китобидан 4 боб 4 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз:

“ …Тавротда инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”- деб ёзилган. Бундан ташқари яна Матто китобининг 5 боби 18 оятини ҳам ўқиб кўрамиз: “Сизга чинини айтайин, еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади”. Демак, Худованд кўплик шахсида гапиришининг ўзига яраша қандайдир сабаблари бўлиши керак. Демак, Худованд одамни яратган пайтида уларни олдиндан нимагадир тайёрлаган.

Бу Худованд билан бўладиган учрашувдир. Одам ва Ҳаво Худованднинг сўратида яратилган, демак, бундан англашимиз мумкин-ки, Худовандга ўхшатиб, Унинг кўринишида яратилган. Балки бунинг сабабларидан бири, уларнинг орасидаги муносабат, гаплашиш ва бир-бирини тушуниш янада осонроқ бўлиши учундир. Худованд Раббимиз Исо Масиҳни ер юзига юборганида Уни одам кўринишида, яъни одам қиёфасида юборган эди. Исо Масиҳ худди инсонлар каби она қорнида пайдо бўлди, чақалоқ бўлиб дунёга келди.

Одамлар каби овқатланди. Лекин У Худо эди. Унинг ер юзига одам қиёфасида келишига ягона сабаб — одамлар билан мулоқот қилиш осонроқ бўлиш учун эди. Ахир одам тилини фақат одам тушуниши мумкин. Ҳайвон тилини эса фақатгина ҳайвон тушуна олади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бу учбирлик ягона Худованддир. Аслида биз бу учбирликни охиригача тушуниб етишимиз амримаҳол. Қанчалик уринмайлик, барибир инсон ақли учбирликни тушуна олмайди. Матто китобидан 11боб 27 оятида шундай деб ёзилган: “Отам Менга ҳамма нарсани топширган.

Отадан бошқа ҳеч ким Ўғилни билмас. Ўғилдан бошқа ҳамда Ўғил билим беришини истагандан бошқа ҳеч ким Отани билмас”. Азизлар, нима бўлганда ҳам биз инсонларни Худованд шунчалик севдики, У бизни Ўз суратида яратди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Дарвоқе мен сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top