3:22

Худонинг сўзи 192

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман. Азиз биродарлар, эшиттиришимизни бир савол билан бошламоқчи эдим. Яъни нима учун одамлар бир-бирига нисбатан кўролмаслик қиладилар? Кўролмаслик ҳам ушбу дунёдаги гуноҳларнинг бир кўринишидир. Одамлар бир- бировини сева олмаслиги ва кўролмаслигини бир қанча сабаблари бўлиши мумкин. Одамлар бир-бирига нимадир гапирганида, иккинчисига шу гап ёқмаслиги мумкин, шу орқали улар бир-бирини кўролмаслиги ва ёқтирмаслиги мумкин.

Чунки кимгадир иккинчи одамни гапи ёқмаганида, у инсон ўзини таҳқирлангандай ҳис этади. Азизлар, кўролмаслик ҳам юқумли касаллика ўхшайди десак бўлади. Агарда кимдадир кўролмаслик, бошқаларга ҳасад қилиш бўлса, демак, унинг ота-онасида ёки яқин қариндошларининг бирида ҳам шунга ўхшаш касаллик бўлиши муқаррар. Шуни сиз азиз биродарларга аниқ айтишимиз мумкин-ки, кўролмаслик ҳам, бошқаларни сева олмаслик ҳам, ва ҳатто ҳасадгўйлик ҳам гуноҳ саналади. Худованд ҳар бир инсонни, айниқса имонли биродарларни бир-биримизга нисбатан меҳрибон бўлишимизни истайди ва шунга чақиради.

Азиз радио тингловчи биродарлар, агарда сиз кимдандир хафа бўлсангиз ёки кимнидир хафа қилган бўлсангиз, зудлик билан яхши муносабатни тиклашга ҳаракат қилинг. Чунки эртага ҳаётимиз нима билан тугашини ҳеч биримиз олдиндан айтиб бера олмаймиз. Менинг бир дўстим ўз вақтида Афғонистонда ўз аскарлик бурчини ўтиб, соғ-омон қайтиб келган эди. Унинг айтишича, аскарлар ҳар куни эрта тонгда нонушта қилганларидан сўнг, жангга отланишларидан аввал бир-бирлари билан хайрлашиб ўз хизматларига кетишар экан.

Гап шундаки, кечқурун улар яна ўз казармаларига қайтиб келганларидан, албатта ораларида эрталабки аскарлардан кимдир бирга бўлмас экан. Демак, кимдир жанг майдонида ҳалок бўлган. Азиз биродарлар, албатта биз ҳозир тинчлик даврида яшамоқдамиз. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига қайтиб келганида, кўзимизга арзимас бўлиб кўринган ҳасадгўйлик, кўролмаслик туфайли бир четда қолиб кетмайлик. Кўпчилик халқлар бир-бирини унчалик ёқтирмагани каби айрим миллатлар ҳам бир-бирларини ёқтиришмайди. Масалан, оқ танли инсон қора танли инсонларни унчалик ёқтира олмас, қора танли киши оқ танли кишини ёқтирмайди.

Аслини олиб қараганимизда, барча халқларнинг Отаси бир. Барчамизни буюк Худованд яратди. Демак, биз ўзимининг яқинларимизга нисбатан кўролмаслик қиляпмиз. Худованд ҳар бир инсонни бир-бирига ёрдам беришга ва бир-бирини севишга чақиради. Шу орқали Худовандга итоаткор бўлишга ҳаракат қилайлик. Худованд эса ҳар бир итоаткор инсонни марҳаматлайди. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтсак: www.najot.com азиз биродарлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top