Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда навбатдаги эшиттиришларимиздан бири. Азиз радио тингловчи биродарлар, эшиттиришимиз бошида бир оддийгина саволни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Агар одамлар ёмонликни фарқлай олсалар, унда нима учун барибир ёмон ишларни амалга оширишади? Азизлар, ушбу савол юқорида айтганимиздек оддий кўринади, лекин ҳар бир инсон шу савол ҳақида жиддий ўйлаб кўриши жуда муҳим. Одамларнинг ёмон ишлар қилишига биринчи галдаги сабаб — уларнинг табиати гуноҳкордир. Ёдингизда бўлса керак, Худованд биринчи бўлиб Одам Ато билан Момо Ҳавони яратган эди. Шундан кейин Одам Ато билан Момо Ҳаво биринчи бўлиб гуноҳ содир этишди. Уларнинг гуноҳи шунда эдики, уларнинг иккиси ҳам Худовандга қулоқ солмадилар.
Яъни Худонинг айтганини бажармадилар. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз ҳозир қандай қилиб улар Худога қулоқ солмаганлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтирмаймиз. Бу ҳақида ўзингиз Муқаддас китобнинг Ибтидо китоби 3 боби 1 оятидан то 24 оятигача бўлган жойларни ўқиб билиб олишингиз мумкин. Келинг азизлар, Каломдан бир оятни бирга ўқиб кўрамиз: “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган”. Бунгача дунёда ҳеч қандай гуноҳ деган нарсанинг ўзи ҳатто дараги ҳам бўлмаган эди. Қачонки Одам Ато билан Момо Ҳаво Худовандга қулоқ солмаганларидан сўнг, дунёга гуноҳ кириб келди ва одамлар энди ҳар хил ёмон ишларни қила бошладилар.
Чунки барча одамлар Одам Ато ва Момо Ҳаводан дунёга келган болалари эди. Биз ҳам азиз радио тингловчи ана шу икки гуноҳкор биринчи инсонларнинг давомчиларимиз. Медицинада шундай касалликлар борки, улар авлоддан авлодга ўтади. Шунга ўхшаб гуноҳ ҳам Одам Ато ва Момо Ҳавонинг қони орқали бизгача ўтиб келмоқда. Бундан кейинги туғилажак фарзандлар ҳам гуноҳкор бўлиб дунёга келаверишади. Азизлар, нима учундир одамларга ёмон йўлни танлаш жуда осон, Худо кўрсатган йўлдан бориш эса қийиндек кўринади. Балки шунинг учун ҳам инсонлар кўпинча ёмон ишларни қилса керак. Бошқаларга ёмонлик қилиш — айрим инсонларга одат бўлиб қолган.
Улар ўзлари ёмон ишларни қилгани етмагандек, бошқаларни ҳам шунга мажбур қилади. Лекин азиз биродар, ҳар бир инсон ўзи танлаши керак, қайси йўлдан боришни. Азиз радио тингловчи биродарлар, Одам Ато билан Момо Ҳавони доимо гуноҳ қилганликда айблаш балки нотўғри бўлар. Чунки ҳозирги кунда ҳам ҳар биримиз худди шу аҳволдамиз. Қайси йўлни танлаш керак? Кўпчилик одамлар осонроқ йўлни танлайди ва ўзлари билгандек ҳаёт кечирадилар. Худованд эса бизга абадий ҳаёт йўлидан боришни таклиф қилмоқда. Азизлар, шу билан эшиттиришимиз охирлаб қолди. Сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.