3:20

Болаларнинг ўсишига ёрдам 276

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бизга маълумки, кимгадир Хушхабар айтиш ҳар бир масиҳий инсонни янада имонда ўстириб, мустаҳкам қилади. Шунингдек, болаларга ҳам Хушхабар айтиш энг олий ва қизиқарли хизматлардан бири ҳисобланади. Кимдир айтган экан, “Хушхабар айтиш бу бир камбағал инсон иккинчи камбағалга қаердан нон топишни кўрсатишдир”-деб.

Нон топиб олган камбағал инсон агар ўз нонини иккинчи камбағал инсон билан бўлишиб биргаликда есалар, уларнинг иккисини ҳам қорни тўяди ва иккиси ҳам хурсанд бўладилар. Демак, бу дегани улар ўзларининг хурсандчиликларини ўзаро баҳам кўришди. Азиз биродарлар, болаларга Хушхабар айтиш айниқса бу бошқача қувончга эгадир. Ёш болага тўғри йўлни танлашини тушунтириб, уларга абадий ҳаёт сари олиб борувчи йўлни кўрсатиш айниқса биз катталар учун қанчали қувонарли ҳолат. Ёш болаларни кўзларига ва юзларига тикилиб қараб, улар сизнинг гапираётган Хушхабарингизни диққат билан тинглаётганини кўриш инсонга қанчалик қувонч бағишлайди.

Агарда улар Раббимиз Исо Масиҳга ўз ҳаётларни топшириб Худованд билан бирга яшашга аҳд қилсалар, бундан-да қувонарли ҳолат бўлмаса керак. Азиз биродарлар, Хушхабар гапирувчи инсон аввало ҳар бир ташлаётган қадамига ишонч билан эътибор қилиши керак. У болага қандай ва нимани гапиришини олдиндан билиши шарт. Бола сизни тинглар экан, у Хушхабарни қандай бўлса шундайлигича қабул қилади. Шунинг учун Хушхабарчи доимо ўз режасига эга бўлиши керак. Кўпчилик болалар ўқитувчилари ўйлайдики, мен Муқаддас китобдан болаларга қизиқарли қилиб гапириб берсам бўлди, деб.

Бу гапириб бериш яхши, лекин ҳали бошлаган ишимиз охирига етди дегани эмас. Азизлар, бошлаган ишимизни шошмасдан ва сифатли қилиб охирига етқазишни ўрганишимиз керак. Бола ўзининг руҳий ҳаётида эшитганларини қандай қилиб ўз ҳаётига қўллашни ўрганиши лозим. Барча ҳақиқатларни билиши ва ўз ҳаётларига қўллашни билишлари керак. Раббимиз Исо Масиҳга ўз ҳаётларини топширмаган ҳар бир бола нажот олишга ва абадий ҳаётга эришишга ҳақлидирлар. Шунинг учун ҳар бир масиҳий киши шу муҳтожликни тушуниб етиши ва ушбу муҳтожликни бартараф этишда иштирок этиши лозим.

Янги Аҳд китобининг Марк Хушхабар китоби 16 боби 15 оятида шундай ёзилган:

“Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”. Азизлар, ушбу оят орқали билишимиз мумкин-ки, ҳамма тирик жонга деганда болалар ҳам назарда тутилганни маълум. Шундай экан болаларни ҳам четда қолдирмайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Азизлар, сизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр соғ-омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top