Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, гуруҳни ташкил қилгач, нимани ўрганишингизга қандай келишиб бир қарорга келасиз? Бу гуруҳга боғлиқ. Биринчи йиғилиш давомида гуруҳдагиларнинг қизиқишларини ва эҳтиёжларини билиб олишга ҳаракат қилинг. Улардан нимани ўрганишни хоҳлашларини сўранг: Муқаддас Калом китоблариними, шахсиятларними?
Яъни Муқаддас каломдаги исми келтирилган шахсларни назарда тутяпмиз. Шулардан қайси бирини ўрганишни афзал кўрадилар? Лекин, бир кишининг севимли ёки энг ёмон кўрадиган мавзуларини танлашдан эҳтиёт бўлинг. Биронта мавзуни танлаб, уни кўпчиликнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини қондирадиган қилиб тузинг. Агар мавзу сиз учун жуда мураккаб ва қўлингиздан келмаса, буни тан олишдан қўрқманг. Бошқа осонроқ дарсдан бошлашларини сўранг. Биринчи дарс давомида, гуруҳдагилардан Муқаддас Калом уларга қандай ёрдам берганлигини сўрашингиз мумкин.
Муқаддас Калом уларнинг ҳаётларида қандай ишлаганларини айтиб берар эканлар, гуруҳ аъзолари бир-бирлари билан юзаки эмас, балки чуқурроқ тушуниб олиш фурсатига эга бўладилар. Бу нимани ўрганишни келишиб олишингизга ҳам ёрдам беради .Китобларни бошидан бошлаб охиригача ўқиш керак. Тасаввур қилинг, Абдулла Қодирийнинг китобидан бир вароқ ва Навоий асаридан бир қатор ва кейин “Кеча ва Кундуз” китобидан бир парча ўқиганингизда қанчалик чалкаш бўлиб кетган бўлар эди. Ҳеч қандай маъно бермайди. Шунга қарамай, кўп кишилар Муқаддас Каломни шундай ўрганишни афзал кўрадилар.
Китобларни мутолаа қилиш, Муқаддас Калом ҳикояларини ёки фикрларини матн ичида кўришга ва уларни бир бошдан нима бўлганлигини билиб боришга имкон яратади. Агар гуруҳингиз Муқаддас Калом китобларини ўқишни хоҳласа, улардан қайси бирига – Эски Аҳдгами ёки Янги Аҳдга кўпроқ қизиқишларини сўраб билинг.
Гуруҳнинг эҳтиёжи ҳам эсингизда бўлсин. Агар улар яқинда имонга келган масиҳийлар бўлишса ёки Муқаддас Каломни унчалик билишмаса, Ваҳий китобини ўрганиш тўғри бўлмайди. Яхшиси осонроқ, қисқароқ ва кўпроқ асосий бўлган китобларни танлашга ҳаракат қилинг.
Марк китоби Масиҳ шахсиятини ва хизматини ўрганиш учун жуда яхши. Бу Инжил хушхабари китоблари ичида қисқароғи, аммо воқеаларга бой бўлган китобдир. Янги Аҳднинг қисқа мактублари, яъни Галатияликларга, Филиппиликларга, Колосаликларга, Эфесликларга, Ёқуб ва Бутруснинг мактублари ҳам жуда яхши. Улар нисбатан тушунишга осон ва улардаги маълумотлар асосий ва амалийдир. Азиз биродарлар, каломни ўрганишда аниқ далилларга асосланиб гапиришга одатланинг. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.