3:23

Уй гуруҳлари 127

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан яна кичик уй жамоатлари ҳақида суҳбатлашсак. Китоб, шахс ёки мавзу – қайси бирини ўрганишдан қатъий назар, суҳбатингизнинг асоси сифатида ўрганиш қўлланмасидан фойдаланишнинг бир неча муҳим сабаблари бор. Муҳим сабаблардан бири бу — вақт. Бир қатор яхши суҳбат саволларини тузиш анча вақтни олади. Балким ҳар ҳафта уч, тўрт соат ўртача вақтингиз кетиши мумкин.

Кўпчилик суҳбат етакчилари тайёрланишга бунча вақт ажрата олмайдилар. Бошқа бир сабаби бу — сифати. Яқин вақтларда ўрганиш қўлланмаларининг сифати қаттиқ равишда кенгайиб боряпти. Ўрганиш қўлланмасини тузувчи кишилар Муқаддас Калом дарсларида ўқитилганлар ва тузган нарсани устида анча тажриба орттирган кишилардир. Бошқача қилиб айтганда, бу самарали ва таъсирли ўрганиш қўлланмасини ёзиш учун ҳам билим, ҳам маҳоратга эга бўлган суҳбат етакчиси истисно қиладиган етакчилардир.

Ўрганиш қўлланмаси гуруҳга олдиндан тайёрланишга ёрдам беради. Ҳар бир аъзода ўқув қўлланмаси бўлишини тавсия қиламиз. Уларнинг тайёрланишлари суҳбатингизни сифатини оширади. Яхши ўқув қўлланмасидан нималарни топишингиз керак? Саволларингиз аниқ ёзилган бўлсин, ҳамда қизиқарли ва ўйга солувчи бўлсин. Яхши саволлар бир ёки икки сўзли жавобни эмас, балки суҳбат туғдира олиши керак. Улар парчанинг матни ва маъносини чиқара олиши керак. Ҳар бир дарсда ҳеч бўлмаганда парчани кундалик ҳаётда қўллай оладиган саволлар бўлиши керак.

Эҳтиёт бўлинг, ҳар бир дарсда ҳаддан ташқари кўп саволлар бўлиб кетмасин. Қириқ беш минутлик ёки бир соатлик дарслар учун одатда 10 ёки 15 та саволлар етарлидир. Бир оятдан бошқа оятга сакраб ўтувчи қўлланмадан кўра, ҳар бир дарсда бир парчани ўргатадиган қўлланмани ишлатиш яхшироқдир, албатта Сулаймон ҳикматлари каби китоблар бундан истиснодир. Яна қўлланма етакчининг конспектини ўз ичига оладими? Бу жуда фойдали бўлиши мумкин. Масалан, бизларнинг гуруҳимиз Эски Аҳд ва Янги Аҳд китоблари ва шахслар ўртасида мувозанатни сақлашни хоҳлашди. Биз аввалги бир неча ҳафта давомида 1Тимўтийни ўрганишга қарор қилдик.

Кейин эса Эски Аҳддан Юнус китобини ўрганиб чиқдик. Кейинчалик навбат шахсларни мутолаа қилишга келди, бунда Гидўн, Рут, Элишай ва бир нечта бошқа шахслар ҳаётини ҳар бирига бир ёки икки ҳафта ажратиб, ўрганиб чиқдик. Кейин Янги Аҳднинг Галатияликларга китобини ўргандик. Муқаддас Китобдаги олтмиш олтита китоб ва шахслар ҳаёти ва мавзулар билан фақат умумий ўрганиб чиқа олдик. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаб сизлар билан хайрлашмоқчимиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили эса: www.najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top