3:25

Руҳий ғалаба 281

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Таврот даврида ҳам, Пайғамбарлар Китоби ва Забур даврларида ҳам, у Нажоткор келиб чиқиши керак бўлган наслни йўқ қилишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилган. Азиз биродарлар, гап ким ҳақида бораётганини англаган бўлсангиз ажаб эмас. Нажоткор инсон қиёфасида келгандан сўнг эса, иблис уни ўлдириб, йўқ қилишга уринди.

Келинг азиз биродарлар, Ваҳий китобининг 12 боби 4 ва 5 оятларидан шу ҳақида ўқиб кўрамиз: “У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бирини синдириб, ерга улоқтирди. Кейин аждаҳо туғаётган аёлнинг чақалоғини ютиб юбориш учун унинг олдида кутиб турди. Аёл ўғил туғди. Ўғлон Худонинг ҳузурига, Арши Аълога келтирилди, чунки у барча халқларни темир ҳасса билан боқиши керак.” Буюк мусибат даврида, яъни Ҳазрати Исо иккинчи марта келишидан олдин шайтон самодан қувилади.

Шунда у ўз ғазабини Худонинг халқига қарши йўналтиради. Азиз радио тингловчи биродарлар, Ваҳий китобининг 20-боби шайтон қилмишларининг сўнгги даврини тасвирлайди. Бу бобда ёзилишича, шайтон минг йил тубсизлик қаърига қамаб қўйилади ва охир-оқибатда оловли кўлга ташлаб юборилади. Бироқ Худо фарзандлари устидан тўлиқ ғалабага эришиш учун унга ҳеч қачон имкон берилмайди. Худонинг ўрнини эгаллаш учун қилган бефойда уринишлари билан бир қаторда шайтон ўзига сажда қилишларини истайди.

Худо бу хоҳиш-истакларни пучга чиқариб, шайтон кўтарган исённи бостиргач, у Худога бутунлай қарама-қарши бўлиб қолди. Худо “Муқаддас ва пок” деб ёзади Ишаё пайғамбар китобининг 1 боби 4 оятида. Шайтонни эса “у ўта маккор”дир деб айтади Матто Хушхабар китобининг 13 боби 19 оятидан то 38 оятигача бўлган жойларда. Юқорида айтиб ўтилган хусусиятларга қўшимча қиладиган бўлсак, беҳисоб ёвузлик ҳам шайтон табиатининг ажралмас қисмидир. У ҳамиша Худога, Унинг халқига ва Унинг ҳақиқатларига қарши иш юритади.

Шайтон ҳар доим бизнинг манфаатларимизга қарши чиқади. У ўзининг разиллиги билан инсонни гуноҳга ботирди. Бунга мисол тариқасида Ибтидо китобининг 3 бобидаги Одам Ато билан Момо Ҳавони мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шайтон бу қилган иши орқали ўлим ҳокимлигига эришди. Аммо Раббимиз Исо Ўзининг хочга михланиши ва қайта тирилиши билан ўлимни ҳам енгиб чиқди.

Энди эса, Худонинг халқига қарши туриш, Худо хизмати ва ишига тўсқинлик қилиб, зиён етказиш учун шайтон бошқа усулларни ҳам қўллаб кўрмоқчи. Шундай экан, биздан фақатгина содиқлик ва имонда мустаҳкам туриш талаб этилади.

Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top