3:22

Худонинг сўзи 201

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, марҳамат тинглаб дам олинг, эфирда яна “Дилкаш” радиоси. Қадрли биродарлар, бу исм кўпчиликка яхши таниш. Баъзилар бу одамнинг шахсида ўзини кўрса ажаб эмас. Бундай деяётганимнинг сабаби Бутрус ҳам ўзимиз каби оддий одам бўлган. Муқаддас Каломдан у ҳақида ўқиб, унинг характери қандай бўлганини тахмин қилишимиз мумкин.

Бутрус Исонинг илк шогирдларидан бири эди. Раббимиз Исо Масиҳ уни қандай чақирганини барчамиз яхши билсак керак. Келинг айнан шу жойга назар ташлаймиз: “Жалила кўли ёнидан ўтаётганида, Исо кўлга тўр ташлаб ўтирган икки ака-ука – Бутрус деб аталувчи Симон ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар. Исо уларга: “Менинг орқамдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан”, — деди. Ака-ука дарҳол тўрларини қолдириб, Унинг орқасидан эргашдилар”. Бутрус балиқчи эди.

У Павлусдек зиёли бўлмаган бўлса ҳам, Исо Масиҳ учун кўп ва астойдил хизмат қилганини барчамиз яхши биламиз. Бир танишим менга қачонлардир Муқаддас Калом бўйича мутахассислар Бутруснинг руҳий ҳаётини шкалалар бўйича тасвирлаган ҳолатини кўрсатган эди. Унинг ҳаёти ҳар доим ҳам шкала бўйича юқорида бўлмаган. У Исо Масиҳ билан бирга бўлганида доим руҳан тетик ва ишончи мустаҳкам бўлган. Чунки ахир Бутрусни қўллаб турувчи Раббимиз Исо Масиҳ унинг ёнида эди-да.

Кейинчалик Исо Масиҳни сўроқ қилиш учун Олийруҳонийнинг уйига олиб боришганида Раббимиз Бутурс ҳақида башорат қилинганидек, у ўз Устозидан уч марта тонди. Албатта унинг бундай ҳолатини тушунишимиз мумкин. У ўшанда шунча пайт Раббимиз Исо Масиҳ билан бирга бўлгани, Ундан ўрганганлари, Унинг қудрати ҳақида унутиб қўйган бўлса керак. Исони қўлга олишмасларидан олдин у Исога: “Мен Сен учун ўлимга ҳам тайёрман”, — деган эди. Бу гапларидан уни бироз ҳиссиётга бериладиган софдил одам эканини билишимиз мумкин.

Шу билан бирга Бутрус меҳрибон ва жонкуяр инсон ҳам бўлган. У Кесарияда Исонинг «Масиҳ, Барҳаёт Худонинг ўғли эканини тан олди. Шундай бўлса-да Исодан тонди. Исо унинг бу қилмишини аввалдан билиб, олдиндан уни кечирган деб ўйлайман. Чунки Исо Масиҳ тирилганидан кейин, Бутрусни Ўзининг сурувини боқадиган «чўпон», деб унинг тақдирини белгилади. Бутрус Исодан тониши билан руҳан тушган бўлса-да, Масиҳ унинг руҳини кўтарди. У Масиҳнинг тирилганига гувоҳ бўлиб, яна руҳда ва имонда мустаҳкамланди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан Бутрус ҳақидаги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Ушбу эшиттиришимизнинг давомини келгуси дастурларимизнинг бирида давом эттирамиз. Азизлар, сиз билан хайрлашар эканмиз, сизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор айтиб ўтмоқчи эдим.dilkash@najot.com Ҳозирча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top