3:26

Худонинг сўзи 204

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна ёзнинг иссиқ кунларида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, барчангизга тинчлик-омонлик тилаб бугунги мавзумизни бошлаймиз. Мархамат тингланг хурматли радио тингловчи, ёдингизда бўлса аввалги эшиттиришларимизнинг бирида Юсуф ҳақида гаплашган эдик. Бугун шу мавзумизни давом эттириш ниятидамиз, марҳамат тингланг. Мана орадан йиллар ўтиб Юсуф ўн етти ёшга тўлди. Бир куни эрталаб у яхши кайфиятда уйғонди ва ўзининг одатдаги ишини қилмоқчи бўлди.

Лекин энг биринчи навбатда отасига “Хайрли тонг” деб айтиш учун унинг олдига югуриб кетди. Ўша куни Ёқуб ўғлига акаларининг ҳолидан ва подадан хабар олиб келиш учун Шакамга бориб келишни буюрди. Юсуфга отасининг топшириғини бажариш осон бўлмади, чунки у акалари уни ёмон кўришини биларди. Бироқ у итоат қилишга ўрганиб қолган эди, шунинг учун Юсуф йўлга отланди. Ёқуб ўғли билан хайрлашиб, чодир олдида кетидан қараб қолар экан, нимани ҳис қилди экан? Отаси Юсуфнинг охирги марта орқасига қараганини ва хайрлашув олдидан унга кулиб қўйганини кўрди.

Ёқубнинг кўз ўнгида гўёки, қуёш нури ялт этди. Ўғлининг ранг-баранг кийими кўздан ғойиб бўлди. Қария чодирга кирар экан, ўғли билан узоқ йилларга хайрлашганини ва ўзининг қора қўнғироқ сочли ўғлини ортиқ бундай ҳолда кўра олмаслигини ҳаёлига ҳам келтирмаганди. Юсуф ҳам охирги марта отасининг чодирига ўгирилиб қарар экан, туғилиб ўсган жойи билан анча йилга хайрлашаётганини, болаликнинг олтин онлари ҳамда беташвиш ҳаёт билан эса абадий ажралаётганини билмас эди.

Юсуф Шакамга келганда акалари у ерда йўқ эди. У акаларини излашга тушди ва анча вақт излагандан кейин уларни Дўтандан топди. Отасининг топшириғини бажарган ҳолда у акаларига озиқ-овқат ва кийим-бош олиб келди. Эвазига нима олди? Акалари Юсуфга қандай миннатдорчилик билдиришди? Юз йиллар ўтиб одамлар, уларга Хушхабар ва ҳаёт нонини ҳамда оппоқ кийим бериш учун Самовий Отасини ташлаб, ер юзига келган Масиҳга қандай миннатдорчилик билдиришган бўлса, худди шундай муомила қилишди. Масиҳ ҳалок бўлаётганларни топиш ва уларни қутқариш учун келган эди, улар эса Уни қабул қилмадилар.

Улар Унинг инъомларини рад этиб, Уни таҳқирладилар, сўнгра ўлимга топширдилар. Оппоқ кийим – солиҳлик белгиси. Азиз биродарлар, келинг Матто китобининг 18 боби 11 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Инсон Ўғли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун келган”. Азиз биродарлар, биз ҳам Юсуф каби ҳаётимизда содир бўлажак воқеалардан олдиндан хабар тополмаймиз. Шундай экан, доимо Худовандга содиқ ва солих ҳаёт кечирайлик. Ахир Худованд биз масиҳий инсонлардан кўп нарса талаб қилмаяпти. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили:www.najot.com Ҳозирча эса сиз азиз биродарларимиз билан хайрлашиб, соғ ва омон бўлинглар, деб қоламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top