3:39

Исо Масиҳ – тинчлик манбаи

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, халқимизда “Тинчлик бўлсин!” деган ажойиб бир гап бор. Бу ажойиб сўзларда анча маъно бор. Ахир, юртимиз тинч бўлса, хеч қандай уруш ёки жанжал бўлмаса ҳаёт чиройли ва тинч кечади. Ҳар бир нотинчлик, шайтондандир. Чунки унинг мақсади ҳаётни барбот қилиш, Худодан ажратишдир. Лекин тинчлик ҳақида гапирар эканмиз, албатта хазрати Исо Масиҳнинг сўзларини ҳам тилга олмасдан иложи йўқ. Юҳанно хушхабарининг ўн тўртинчи бобида, қуйидаги оятлар битилган. «Мен сизларга тинчлик қолдиряпман; Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик дунё берган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар. Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мен сизлардан кетиб, яна қайтаман. Агар Мени севганингизда эди, Отам олдига кетяпман деганимга қувонар эдингизлар. Зеро Отам Мендан улуғдир.

Бу ҳодисалар содир бўлганида ишонинглар деб, ҳали содир бўлмасидан олдин Мен бу ҳақда сизларга айтдим. Сизлар билан сўзлашишга унча кўп вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ҳокими келяпти, Менга эса у мутлақо ҳоким эмас. Лекин дунё билсинки, Мен Отамни севаман, Отам Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман. Қани туринглар, бу ердан кета қолайлик». (Юҳанно 14). Нақадар таъсирчан сўзлар, шундай эмасми? Хазрати Исо бераятган тинчлик, дунё бераятган тинчликка асло ўхшамайди. Ҳақиқий тинчлик манбаи, айнан хазрати Исодир. Айнан У бизга ҳақиқат ва Руҳан тинчликни бера олади. Азизлар, келинг, бугун қалбларимиздаги айнан мана шу тинчлик учун ибодат қиламиз.

Истасангиз, мен билан биргаликда ибодат қилинг. Осмондаги Отажон, берган нажотинг орқали қалбларимиз тинчликка тўлди. Чунки Сен севги ва тинчлик Худосисан. Масихнинг ердаги кунлари охирлаб қолганида, У ўз шогирдларига “Мен сизларга тинчлик қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман” деб айтган эди. Ха Раббим, Сен тинчлик манбаисан. Сен берган тинчлик, дунёнинг тинчлигига асло ўхшамайди. Дуненинг тинчлиги вақтинчадир, лекин Сен қолдирган тинчлик биз билан абадий қолади. Худойим, шундай экан, тинчликка ва севгига тўла хаётга эга бўлишни бизга ўргат. Бизни тинчлик ўрнатувчилар сифатида дунёга танитгин.

Биз бу дунёга эмас, аксинча, биз Сенинг муқаддас оиланг фарзандлари бўлдик. Дунё бизга қанчалик ёмон муносабат кўрсатмасин, қалбларимиз доим тинч бўлсин. Чунки айнан Сен берган тинчлик ҳақиқий тинчликдир. Дунё бизни йўлдан оздириб, тинчлигимизни ўғирлаб кетишни режалаштиради. Лекин, қалбларимиздаги тинчлик чуқур илдиз отиб, уни суғуриб олишнинг хеч иложиси бўлмасин. Чунки бу тинчликни, айнан Сен, хочдаги тўкилган қонинг билан суғоргансан. Худойим, Сенинг муқаддас номинг сўнги нафасимизгача тинчлик манбаи бўлиб қолсин. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top