Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, бу соҳанинг моддий базаси ва молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларни рағбатлантириш ҳамда аграр сиёсатнинг устувор вазифаларини амалга ошириш учун етарли шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича бир қатор қонунлар, Президент фармонлари, хукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани бунинг ёрқин далилидир. Бозор иқтисодиёти шароитида шартномалар, жумладан контрактация шартномалари барча мулк шаклидаги корхоналар, қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан тайёрловчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ўрнатувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Айниқса, Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилганлиги ва унга сўнги олти йилда қабул қилинган қишлоқ хўжалигига оид қонунчилик ҳужжатларини танқидий назарда кўриб чиқиб, уларда бугунги кун талабига мос келадиган жиҳатларини қолдириш, ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган ҳолатларни аниқлаб, уларни янгилаш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юклатилганлиги айни муддао бўлди.
Олий Мажлиснинг Х-сессиясида “Қишлоқ хўжалик корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, “Ер кодекси” қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларнинг муҳокама қилиниши эса ушбу йўналишдаги ишларнинг оғишмай амалга оширилаётганидан далолатдир.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида шартномалар, жумладан контрактация шартномалари барча мулк шаклидаги корхоналар, қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатётган тадбиркорлар билан тайёрловчилар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳужжат бўлибгина қолмай, шунинг билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий омили бўлиб ҳам ҳисобланади.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.