3:23

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Шартнома-икки ёки бир неча жисмоний ёки юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги ёзма келишувидир. У Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида кўрсатилганидек, тарафларнинг эркинлиги, уларнинг ўзаро розилиги ва тенглиги принципига, ўз мажбуриятлари юзасидан ҳаракатларини қоида тариқасида ҳақ эвазига бажаришига асосланган ҳолда тузилади. Бу ҳужжатда шартномани ижро қилишнинг юридик кафолатлари, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик турлари ҳам белгилаб берилган.

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий аҳволи бозор иқтисодиёти шароитида улар томонидан тузилаётган контракция ва бошқа турдаги шартномаларнинг қанчалик тўғри манфаатдорлик асосида тузилганлигига боғлиқ. Шунинг учун, иқтисодий ислоҳатларнинг қишлоқ хўжалигини чуқурлаштириш, бунда ҳуқуқий нормалардан ижобий фойдаланиш, шартнома интизомини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи, хўжалик юритувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва пировард натижада қишлоқ хўжалигини камҳарж, лекин катта фойда берадиган соҳага айлантириш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга — тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш ёки топшириб туриш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш ёки қабул қилиб туриш, унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш ёки тўлаб туриш мажбуриятини олади. Агар Фуқаролар Кодексида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган ёки ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Агар маҳсулот етиштирувчи мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top