3:27

Хочимизни кўтариб Унга эргашамиз

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Хушхабарнинг бошланғич мақсади — имонлилар онгига Исонинг ўз умматига хизмати, Унинг азоби ва тирилиш ораларидаги чуқур боғлиқликни етказишдир. Эътироф этиш ва исботлаш керакки, хизматнинг ҳам, тирилишнинг ҳам замирида айнан азоб чекиш ётади.

Азоб чекиш — Хушхабарнинг марказий мавзуси. Хочга михланишсиз тирилишнинг иложиси йўқ. Хушхабарнинг мағзи шундан иборатки, Исо Масиҳ нафақат хизмат ва азоб чекишда биринчи бўлиб намуна бўлди, балки У биринчи бўлиб тирилиш орқали абадий ҳаётга йўл очди. Исо Масиҳнинг тирилиши бизга азоб чекаётган қул образини тушунишга ёрдам беради. «У бу ерда йўқ — айтганидек У тирилди» (Мт. 28:16). Азоб чекишини олдиндан айтиб ўтганидек, Ўзининг тирилишини, шайтон, гуноҳнинг лаънати ва ҳатто ўлим устидан ғалаба қилишни ҳам олдиндан айтиб ўтган. Худо тирилишни бизга ҳам ато қилган. Аммо тирилиш фақатгина хочдан кейин келади. Хочга михланган ва тирилган Исо Масиҳ Ўз хочини олиб юрди ва бизнинг хочимиз Унинг хочидан бошланади.

Коринфликларга биринчи мактубида (15:19) ҳаворий Павлус тирилиш контекстида бизнинг ҳаётимиз ҳақида гапиради. У агар тирилиш ҳеч қачон содир бўлмаган бўлса, демак биз дунёдаги энг бахтсиз инсонлармиз деб таъкидлайди. Нима учун? Чунки, тирилган Исо Масиҳга ишониб, ўзимизни қийин аҳволга соламиз. Фақат биз дунё таклиф қилаётган лаззатларни Масиҳ учун рад этамиз. Кўпчилик Павлус айтганларига қўшилмаслиги мумкин, чунки бизнинг ҳаёт тарзимиз ҳар доим ҳам Масиҳнинг тирилиши билан ўлчанмайди. Агарда тирилиш бўлмаганда ҳам барибир биз фаровон ҳаёт кечирган бўлар эдик. Биз Масиҳ учун ўзимизни қийин вазиятларга солмаган бўлар эдик. Лекин ахир, бизнинг тўлиқ озодлигимиз айнан шунда-ку: биз ўзимиздан кечамиз ва хочимизни кўтариб, Исога эргашганимизда бунга эга бўлганмиз.

Исо Ўзининг тирилиш кучини бизга, яъни Унга эргашувчиларга беришни Элликчилар кунида Муқаддас Руҳни юбориш билан тамомлади (Ҳаворийлар 2:1–41). Унинг олдин қўрқоқ бўлган шогирдлари, энди Муқаддас Руҳга тўлиб, руҳий куч ва ҳокимиятга эга бўлишди. Унинг ўлими ва тирилишига ҳамдард бўлиб, биз Исонинг танасидаги “катак”ларга айланамиз. Исо бизларда Муқаддас Руҳ билан нур сочади. Мартин Лютер шундай деган: “Исо Масиҳни ва ўзимни бир шахс сифатида кўриб қолгунимга қадар, мен ғалаба келтирадиган масиҳий саналаман”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top