Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Қанақа азоб–уқубат бўлишидан қатъий назар, биз ҳаммамиз ундан қочишга уринамиз. Гарчи Инжил мутлақо очиқчасига имонлилар ғам–қайғудан қочиб қутила олмаслигини огоҳлантирсада, эҳтимол, айнан шу сабабдан масиҳийлар бу мавзуни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Баъзи масиҳийлар, агар биз Исога тегишли бўлсак, У барча ёвузликдан ва барча азоблардан ҳимоя қилади деб ўйлашади.
Инжилда айтилиши бўйича, масиҳийлар одамлар бошига тушадиган азиятлардан кафолатланмаган, бунга қўшимча равишда улар Масиҳга эътиқодлари туфайли таъқибга учрайдилар. Бу борада Бутрусни биринчи мактуби асосий эътиборга эга. Келинг ўйлаб кўрайлик, масиҳийлар бу дунёда қандай ўринга эга. Шайтон бу дунёнинг ҳокимидир. Биз улуғ бир самовий ватанга интилувчи келгидию мусофирлармиз. Биз ўзимизга нисбатан “келгинди ва мусофирлар” концепциясини тадбиқ қилишимиз даркор. Бугун дунёда кўплаб сиёсий қочқинлар бор. Улар учун кўп мамлакатларда “лагерлар” мавжуд. Қочоқлар аввал яшаган жойларига қайтиша олмайдилар ва ҳали ҳануз ўзлари яшай оладиган жойни топиша олмаяптилар. Умумий стандартлар бўйича, уларни мазкур ҳолати, одатдагидай, ачинарли, аммо яхши улушни топишга ўзлари қарор қилганлар. Улар фаровон келажак умиди билан яшашади. Масиҳийларнинг ҳолати қочоқларга ўхшайди.
Одам ўтмиш ҳаётидан юз ўгириб, гуноҳ дунёсини тарк этади ва Самовий Шоҳлик излаб жўнайди. Шунинг учун, орқада қолган ўтмиш дунёдаги одамлар бу одамни рад қилишса бунинг ҳеч ҳайрон қоларли жойи йўқ. Бундай одам Исо Масиҳнинг шарафли келиши ҳақидаги марҳаматли умид билан яшайди. Агар масиҳий одам Исонинг дунё унинг янги ҳолатидан нафратланиши ҳақидаги огоҳлантиришига қулоқ солмаса, у ҳолда азоб–уқубат келганда, у дарров имондан қайтади ва шайтон ундан охирги кучини ҳам олиб қўяди. Мана Тимўтийга иккинчи мактубда нима дейилади (3:12): “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар.” Қувғиннинг бир қанча турлари мавжуд. Кўпгина жойларда қувғин, яъни ҳақорат, босим ва камситиш асосан психологик хусусият касб этади. Лекин, кўп ҳолларда у таҳдид ва қўрқитиш, моддий зарар ва ҳаттоки жиддий жисмоний зўравонлик шаклига олади. Луқодан Хушхабарда (6:22) Исо қувғин тушунчасига нафрат, ҳайдаш, дилозорлик ва юз ўгириш киради деб айтади. Биз қамоқда қамалиб, жамиятдан ажраб қолган, калтакланган ва ҳаттоки қатъий тартибдаги мамлакатларда ҳалок бўлган масиҳийларни унутмаслигимиз лозим.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.