Ассалому алайкум мухтарам ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. «Ҳамма худо бир», – дейди инсон.
Бундай тушунчадаги кўп инсонлар бор: сиз қайси худога сажда қилаётганингиз муҳим эмас. У бошқалари каби раҳмдил. Ҳар қандай худо одам учун мос. Бундай одамларни биз универсал деймиз. Улар, динлар тоғнинг чўққисига олиб борувчи сўқмоқлар каби деб, ишонишади. Ҳар қайси диннинг ўз йўналиши бор, лекин уларнинг ҳаммаси чўққида бирлашади. Бу хавфли ва нотўғри таълимот. Ким шундай ишонса, ҳақиқатдан ҳам айтадиларки, Худо – бу инсон фикрининг ғояси ва бу воқелик эмасдир. Лекин Худо ғоядан ташқарида – У воқедир. У – ягона Худо. У оламнинг ва оламдаги ҳамма нарсанинг Ижодкоридир. Биз У Ким эканлигини топишимиз керак. Биз Унга сажда қилишимиз керак.
«Аждодларнинг руҳлари», – дейди инсон.
Кўп одамлар ўлимидан сўнг ҳаёт борлигига ишонишади. Лекин, ўликларни биз бошқа кўрмаймиз, чунки улар бизни қолдириб кетади ва бу уларнинг сиридир. Баъзи одамлар ишонишадики, ўлимдан сўнг уларнинг руҳлари қачондир, улар яшаган уйларига қайтади. Улар ўйлайдики, ўша руҳ ҳаётда фаол иштирок этади деб. Бундай ишончни биз анимизм деймиз.
Билмаслик, даҳшат ва бехабарлик анимистлар муҳитига катта қўрқув келтиради. Уларнинг аксарияти Худонинг борлигига ишонса ҳам, уйлайдиларки, У узоқда бўлиб уларнинг эҳтиёжларига бефарқ ва уларга ёрдам қилмайди. Бинобарин, уларнинг нияти ўзларининг саждаларини шахсий иқтидорлари билан тўлдириб, улардан узоқ бўлмаган руҳлардан сўраб, қондиришдир. Жодулар қийинчиликларни йироқлаштириш учун ишлатилади, қурбонликлар бўлса, ўлим руҳларининг илтифотини олиш учун ишлатилади. Муқаддас Китоб айтади: «… Қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир» (1-Юҳанно 4:18), мана анимистларни нима ҳаяжонлантиради. Ушбу оятнинг давомида айтадики: «… комил севги қўрқувни қувиб чиқаради». Биз энди кимки Унга илтижо қилса, ундан узоқ бўлмаган одил Худонинг муҳаббати ҳақида айтиб беришни хоҳлаймиз. У ибодатларга жавоб қилишга қодирдир ва инсонга қўрқувдан халос бўлишга ёрдам беради.
Худо Ўзини пайғамбар ва ҳаворийлар орқали намоён этди, улар Унинг каломини Муқаддас Китобда ёзиб қўйишди. Муқаддас Китоб инсонни, агар унга ишониб, Илоҳий Калом сифатида қабул қилса, ўзгартиради. Инсон қаерда бўлишидан қаътий назар у Исони таълимотини қабул этса ва Уни Худонинг Ўғли деб тан олса, ўшанда унинг ҳаётида буюк мўъжиза содир бўлади. У янги шахс бўлиб қолади! У ўзининг ёвуз йўлини қолдиради ва эзгулик йўлидан боради. Муқаддас Китобдаги мактубларнинг бирлиги ҳақида мулоҳаза юргазинг. Бу мактублар ҳар хил одамлар томонидан, ҳар хил вақтда, ҳар хил жойда ёзилган. Ва уларга қўшимча бирон нима ёзиш Илоҳий Каломга қарши бўлади. Шубҳасиз, Муқаддас Китоб – ажойиб Китоб. Бу Китоб бизга Худони очиб беради.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.