3:43

Қандай тинмай ибодат қилиш мумкин?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. «ҳар доим ибодат қилинглар… барча Худонинг азизлари учун» (Эфесликларга 6:18). Салоникаликларга биринчи мактубдаги 5чи боб, 17чи оятида: «Тинмай тоат-ибодат қилинглар» дейилганини кўрамиз. Инсон қандай тинмай тоат-ибодат қилиши мумкин? У қандай қилиб ҳамиша ибодат қилиши мумкин? Тушунарлики, ибодат – тиз чўкишдан зиёдроқ. Бу мулоҳаза юритиш, сажда ва ўзимизнинг илтимосларимизга олинган вақтдан зиёдроқдир. «Ҳар қандай вақтда» ибодат қилиш, «тинмай» ибодат қилиш – бу ҳаёт учун зарур бўлганидир.

Ҳозир бундай ҳолат ёки ҳаётнинг йўли шахсий ва оммавий ибодат, ҳамда саждасиз якунланиши мумкин эмас. Бу бизнинг удумимизга кириб, ўзимизнинг одатимиз бўлиши керак. Бу чинакам ибодатдир. Сиз «ҳар қандай вақтда» ибодат қилолмайсиз, агар ибодатни одат қилиб олмасангиз. Ва яна, бизнинг ибодатли ҳаётимиз даврга бўлинмаслиги керак. У бизнинг ибодатимиз билан сифатли ўлчовда бўлиши керак. Кўп маротаба ўзимиз жамоатда бўлганимизда фикрларимиз уйда қолади. Ёки, тиззаларимиз ибодат учун эгилганида, фикрларимиз ошхонада бўлади. Агар биз тўғри ибодат қилишни ўргансак, ҳар доим Худонинг олдида тўғри юришга лаёқатли бўламиз. Мана бу «тинмай тоат-ибодат» қилиш демакдир. Биз Худонинг иродасини Унинг Каломидан ўрганиб, ўзимизни ибодат ва саждада Худога топширишимиз керак, ўшанда биз ҳар куни, ҳар соат ўзимизнинг ҳаётимизда Унинг иродаси билан юра оламиз.

Исо – бизнинг ибодатдаги намунамиз. У кўп вақтни ибодатда ўтказган. У кўп рўза тутган. У нима мақсад учун қилган? Ўзининг хусусий истакларига жавоб таъминлаши учунми? Кўнгли ўксиганлар учун нажотни таъминлашними? Йўқ, ҳаммаси бундай эмас. Унинг хасталар учун ибодатлари қисқа ва оддий бўлган. Нима учун? Чунки, Унинг бутун ҳаёти ибодат ва сажда эди. Токи У, ибодатда Отасининг амрини излар экан, У доимо Унинг иродасида юришга қодир эди. У тинмай ибодат қилган! Худонинг иродасига монанд қандай ибодат қилишимиз мумкин? Исо бу ҳақида бизга Матто баён этган Хушхабарнинг 6чи бобида айтади. У деди: «Сизлар эса бундай ибодат қилинглар:… (Матто 6:9) Исо бизга қандай ибодат қилиш ҳақида гапирганида, У нима ҳақида биз сўрашимизни кўрсатиб айтган. У айтганки, биз аввало ўз ҳаётимизда муҳимроқ нарсаларни излашимиз лозим. У бизни ибодат қилиб, нима ҳақида сўрашимизни кўрсатиб, ўргатади. Бошида У Ўз Номи, Ўзининг Шоҳлиги, Ўзининг Иродаси ҳақида гапиради. Шундан сўнг, У бундай ибодат қилади: «Бизга бер, бизни кечир, бизни қутқар, бизни сақлагин». Бошқа сўзлар билан, Исо, биз ибодат қилганимизда, Худо номига, Худо Шоҳлигига ва Худонинг иродасига биринчи ўринни беришимиз кераклигини айтяпти. Ўз ибодатимизни бундай сўзлар билан бошлаш: «Бизга бер, бизни кечир, бизни қутқар, бизни сақла…», нотўғри бўлади. Исо бу ҳақида Матто баён этган Хушхабарнинг 6чи бобида айтган: «Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади».

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top