3:24

Нажот ибодат билан бошланади

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Исо оламга келди, У заминда гуноҳсиз ҳаёт кечирди. Ёвуз одамлар Уни хочга михлаганида, У Худонинг «Қўзиси» бўлди. У ҳамма инсонларни гуноҳи учун келтирилган қурбонлик бўлди. У бизнинг гуноҳимиз учун ҳам ўлди. У бизнинг гуноҳимиз учун жазоланди. У ўлди ва шогирдлари Уни дафн этишди. Лекин, У гуноҳ қилмагани учун, ўлим Уни ушлаб қололмади. У ўликлар ичидан қайта тирилди. У гуноҳ ва ўлимни енгди. Кейин шогирдларига хушхабарни тарқатишга топшириқ берди. Улар барча инсонларга Худо ва одам орасидаги муҳаббат ҳақида баён этишди. Ва янгидан, ўша пайтдан бери, Худо ва инсон биргаликда юра бошладилар!

Бу сиз билан қандай содир бўлиши мумкин? Муқаддас Китоб айтадики, агар сиз Исони Раббим деб, оғзингиз билан очиқ иқрор этсангиз ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, қутқариласиз (Римликларга 10:9). Худога шукур! Ўйлаб кўринг! Агар ишонсангиз ва Уни илтижода чақирсангиз, сиз қутқариласиз! Аммо, олдин сиз чақиришингиз лозим, чунки Ёзув айтадики:

“Унга эътиқод қилган ҳеч кимса уятга қолмас. Бу масалада яҳудий билан ғайридин орасида фарқ йўқдир. Худди ўша Раб – ҳамманинг Раббийсидир. Исмини чақирганларнинг ҳаммаси учун У эҳсонга бойдир. “Чунки Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур”” (Римликларга 10:11-13).

Қутқарилиш ибодат билан бошланади. Ким Раббийга ёрдам сўраб илтижо қилса, ўшанга нажот келади. Бу сиз Раббий олдида ўз гуноҳларингизни рўйи-рост айтиб тавба қилсангиз ва Унинг олдида бундан афсус-надомат чексангиз бошланади. Қачон сиз Исонинг Қутқарувчилигига, ўликлар орасидан қайта тирилганлигига ишонсангиз ва Худонинг Ўғлилигини тан олсангиз қутқарилиш бошланади. Қачонки сиз ўз оғзингиз билан иқрор этсангиз ва бутун юракдан ишонсангиз бошланади. Бу қачонки сиз эътиқод ибодати билан ибодат қилсангиз бошланади!

Римликларга 10чи бобдаги 12-чи ояти шундай айтмоқда: «Бу масалада…….. фарқ йўқдир». Худо учун эркатойлар бўлмайди. У ҳамма қутқарилишини хоҳлайди. У ҳамма Унинг номини чақиришини хоҳлайди. Ҳар ким эътиқод ибодати билан ибодат қилишини Худо хоҳлайди!

Биз шу жойда, Худонинг нияти устида мулоҳаза юргизиб кўришимиз лозим. Хоч ёки қайта тирилиш – ҳали якун эмас. Бу фақат бошланиши. Масиҳнинг ўлими ва қайта тирилиши ҳамма имонлилар учун Худонинг фарзандлари бўлишга имкон яратганлигини сиз тушуниб оласиз. «Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди» (Юҳанно 1:12). Худо фарзандлари! Бу барчамиз ҳақидаги Худонинг ниятидир! Фарзандлар Уни севиб «Ота! Менинг Отам!» деб, Унга илтижо қилишларини Худо хоҳлайди.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top