3:09

Коринф жамоатининг тажрибаси

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Коринф жамоати тажрибасидан биз фойдали сабоқ олишимиз мумкин. Ундаги мулоқот Қуддусдаги қувончли йиғилиш билан тик қарама–қаршиликни намоён этди. Коринфликлдарда аслида умуман мулоқот йўқ эди, чунки, улар ажралиб қолгандилар.

Уларнинг “севги кечалари” (кечки нонушта) мулоқот ўрнига баҳс мунозарага айланарди (қ. 1 Кор. 11:17–30). Қуддус жамоати ўз муаммоларини севги билан ҳал қилаётган бир пайтда, коринфликлар ҳаттоки ўз биродарларини мажусийлар судига олиб борарди (қ. 1 Кор.6:1–8). Уларга Қуддусдаги муҳтож масиҳийлар учун садақа йиғиш қийин эди (қ. 2 Кор. 8:6,10–11; 9:15) ва бу ҳайратланарли эмас. Улар ўзларининг йиғилишларида мулоқот ва бир-бирига нисбатан ҳамдардлиги йўқ эди–ку, Қуддусдаги нотаниш биродарларига қандай ҳамдард бўла олсин (қ. 1 Юҳ.4:20). Павлуснинг коринфликлар жамоатига йўллаган мактуби бу эскирган муаммоларга қаратилган эди. Янги Аҳд имонлиларининг мулоқоти очиқлик, севги ва бир-бирларига қайғуриш руҳида бўлди. Уларнинг ўзаро мулоқоти маълум дастурлар чегарасидаги фаолиятларга, йиғилишларга, ташкилий ишларга боғлиқ эмасди. Улар бир-бирларини мушкулларини кўтариб ва бири бошқасига ибодат қилиб ёрдам берарди. Бундай ўзаро алоқалар, рим ҳукумати масиҳийларга қўйган барча тўсиқларга қарамасдан ривожланишда давом этди.

Жамоатга нисбатан ҳукумат қаршилиги қанчалик қатъий бўлса, шунчалик ҳақиқий муносабат Исо танаси учун мазмун англатди. Инжил шуни тасдиқлайдики, дунё масиҳийларни бир-бирини севишидан билиб олади (қ. Юҳ. 13:35). Бир-бирига севги имоннинг энг кучли ташқи ифодаси бўла олади. Тортиқ вақтида моддий жиҳатдан яхши бўлган имонлилар имондаги бошқа биродарларига ўз бой дастурхонларини баҳам кўришиб хизмат қилишди. Хизмат қилишда бундай ҳамкорлик ҳақиқий мулоқотни ҳосил қилувчи севги ва қайғуриш гувоҳлигини ўзида мужассам қилади.(қ. Ҳав. 2:41–42, 44–47; 4:34–35). Хизматнинг бу қисми баъзи бева аёллар озиқ–овқат тарқатишда уларга менсимасдан муносабат қилганидан шикоят қилганда қуддус жамоати хавф остида қолди (қ. Ҳав. 6:1–4). Лекин бу муаммони бу вазифани қизғаниб бажара бошлаган хизматчи тайинлаб ҳал қилдилар. Биз кўряпмизки, ушбу йиғилишда жамоат аъзоларининг муҳтожларга ғамхўрлиги бажо қилинди. У атрофдаги одамларга ҳам хизмат қилиши керак эди, чунки Муқаддас Битикда айтилганки, улар “барча халқлар севгисига эга эдилар” (қ. Ҳав. 2:47).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top