Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Баъзан, масиҳийлар анъанавий, расмий тан олинган жамоатларда имонларини ифода қилишнинг иложи йўқ деб ўйлашади ва ўшанда улар “яширинишга” қарор қилади. Бу анча хаёлий қарор бўлиб кўриниши мумкин, шунга қарамай, бундай жамоатлар узоқ вақт давомида қатъий қувғин шароитида яшаб қолади. Ҳукуматлар камдан-кам кичик гуруҳдан тузилган кишилар йиғилишига эътибор қилади. Кўпинча, “уй жамоатлари”, “кичик жамоатлар” ёки “оилавий жамоатлар” кўп вақтлар яширин қолиши мумкин ва ҳаттоки уларни фош қилганда ҳам қайтадан йиғилиб олишлари мумкин. Бу кичик гуруҳлар жамоат вазифаларини бажариш учун қисқа вақтга йиғилиши мумкин.
Хитой масиҳийлари бу хилдаги масиҳийча ҳаётнинг кўплаб ажойиб мисолларини келтира олади. Қийин йилларда улар масиҳийча мадҳияларни овозсиз «куйлаганда», тинч йиғинда ёки даладаги учрашувда бир-бирини бош ирғаб қўллаб–қувватлашни ўргандилар. Баъзан улар бошқа одамларга нисбатан намоён бўлган ғамхўрлик ва севгисидан бир-бирини таниб оларди. Улар, дўстлар ва яқинлари уларни “излай” бошлаши учун, ҳаётида шундай тинчлик порлаши учун ибодат қиларди ва ўшанда улар Масиҳ Хушхабарини барбод бўлаётган дунё билан баҳам кўриш имконига эга бўлади. Табиийки, яширин масиҳийлар, агарда фош қилинса, таъқибга тайёр туришлари лозим. Уларнинг имондаги осойишта ҳаёти бу ҳолатга тайёрланишга имкон беради. Агарда яширин жамоат расмий жамоатларда қабул қилинган йиғилиш ўтказиш усулларидан бош тортса, унда ҳукумат бундай жамоатни йўқ қила олмайди. Мисол учун, Шанхайда уй жамоатлари ҳаракати бугунги кунда йигирма минг гуруҳгача ошди.
Гуруҳлар кичик бўлиши мумкин ва Муқаддас Руҳ имонлиларни жамоатга қандай бирлаштиришига қараб, улар иккига бўлиниши керак. Ҳаммасидан қулайи гуруҳ яқин яшайдиган жойлардан келган одамлардан тузилгани маъқул. Агар гуруҳни фош қилишса, унинг ноқонуний йиғилиши таъқиқланади, бунда, имонлилар шунчаки тарқалиб кетади ва бошқа жойда тўплана бошлашади.
Яширин жамоат фаолиятининг анча жиддий чекловларидан бири ўраб турган дунёдаги оз кишиларгина ундан Масиҳ тўғрисида эшитиши мумкин. Яширин жамоат фақатгина қисман Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериши мумкин бўлган бир пайтда, эркин дунёда масиҳийлар барча имкони бор нарсаларни хушхабар учун қўллашлари мумкин
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.