Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз имонлининг ўлими ҳақида бир оз айтиб ўтишимиз лозим. Қачон кимдир касал бўлса, биз доим у шифо топиши учун ибодат қиламиз. Бундай қилишимиз тўғридир. Исо касалларни шифолаган ва У бугун ҳам шифолайди. Аммо, ҳамма бемор имонлилар ҳам шифо топавермайди. Баъзилар ўлади. Уларнинг ўлими имонларининг барбод бўлишими?
Ўлимга мағлубият сифатида қарайдиганлар ҳам бор. Улар шифо ва кимнингдир касалликлардан қутулиши учун ибодат қиладилар. Ва ўшанда, шифо ўрнига ўлим келганида улар учун бу қандайдир бир даҳшатдир. Улар, қандай бўлмасин ишончда бўлиб ва ибодат қила олмаганликлари учун айб туйғуси билан тўладилар.
«Уйга кетиш» қандай қилиб муваффақиятсизлик бўлсин? Агар ўлим, ўзининг нишини қолдирган бўлса, нима учун биз ўзимизни айбдор деб билишимиз керак. Нима учун самога кетиш офат бўлади? Ўлим имон муваффақиятсизлигими? Йўқ. Минг марта йўқ! Ибронийларга 11:39-да биз, ўлган ва қутқарилганлар тўғрисида ўқиймиз: «Уларнинг ҳаммаси ҳам имони бор деган тасдиққа эга бўлса-да, Худо ваъда этган қут-баракага муяссар бўлмадилар».
Ўлим имоннинг муваффақиятсизлиги эмас. Буни ҳақиқий само фуқароси билади. Ўша бу дунёга меҳр қўйганлар, буни унутиб қўйишади. Уларнинг ибодатлари мукаммал эмас, чунки улар бу дунёни жуда ҳам севишади! Дунё абадий эмас. У ўтиб кетади. Дунё учун ибодат қилишимиз шартми? Уни яхшилашга ҳаракат қилишимиз керакмикин? Муқаддас Китоб айтадики, биз ўз бошлиқларимиз учун ибодат қилишимиз керак. У айтадики, биз, кимки бизни бошқараётган бўлса, ўшалар учун ибодат қилишимиз керак. У айтадики, биз душманларимизни севиб, бизни хафа ва таъқиблаганлар учун, ибодат қилишимиз керак (Матто 5:44).
Ва бунинг ҳаммасига жавоб шундай бўлиши керак: «Ҳа, биз дунё учун ибодат қилишимиз керак». Биз одамларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатишимиз керак, яхшироқ бўлган дунёда яшашимиз учун. Биз шунингдек, бу дунёни афзалроқ қилиш учун интилишимиз керак. Бу бизнинг масиҳийлар сифатидаги ишимизнинг бир қисмидир. Само фуқароси бу ерда, заминда ибратли фуқаро бўлиши лозим. Аслида у заминнинг энг яхши фуқароси бўлиши керак. У ерда жорий этилган қонун ва қоидаларни бажаради. Самовий фуқаролар билган ҳолда, атайлаб қонунни бузишлари мумкин эмас. Улар ҳам солиқ тўлашлари керак.
Била туриб, қонунни бузгани учун жарима тўловчи имонли, ўзининг “мамлакати” учун ёмон намунадир. Нажотга эришганидан сўнг содир этилган жинояти учун қамоқхонада сақланаётган имонлига, ўзи билан қамоқда ётганларни ўзини солиҳлик шоҳлигининг фуқароси эканлигига ишонтириш жуда қийин бўлади.
Биз яхши фуқаролар бўлишимизга Худо ёрдам қилиши учун ибодат қилишимиз керак. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.