Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз яхши фуқаролар бўлишимизга Худо ёрдам қилиши учун ибодат қилишимиз керак. Айрим имонлилар «само» ҳақида кўп фикр юритиб, «замин» ҳақида эса фикрламайдилар. Бу бундай бўлмаслиги керак. Биз ернинг тузимиз. Овқатнинг мазасини туз яхшилайди. Имонлилар дунёни яхшилайдилар. Имонлилар дунёда бўлганликлари учун дунё марҳаматланган. Уларнинг бор бўлиши тинчлик ва шодлик келтиради. Уларнинг ибодатлари ҳукмдорларни сақлаб туради. Уларнинг солиҳлиги миллатни мустаҳкамлайди.
Албатта бу дунёнинг юмушлари билан жуда банд бўлганлигимиз учун биз, Худо нима учун бизни бу дунёга юборганини унутиб қўямиз. Биз – ернинг тузи, лекин, бизнинг тузли таъмимиз Исо Масиҳни билишдан ва солиҳ ҳаёт кечиришимизга боғлиқдир. Биз ернинг тузи бўлолмаймиз, агар биз мусофирлигимизни ва бу ерда келгиндилигимизни инобатга олмасак. Агарда биз, Худонинг ниятини дунёга, тушунишга ёрдам берсак, унга кўмаклашишимиз мумкин. Биз ўзимизнинг ҳаётимизда Исо йўл қўйиб берган синовларни рад этишимиз керак эмас.
Биз икки нарса ҳақида ибодат қилишимиз керак. Биринчиси, бизнинг юракларимиз бу дунёнинг нарсаларига боғланмаслиги ҳақида ибодат қилишимиз лозим. «Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбидан Отанинг муҳаббати жой олмайди (1-Юҳанно 2:15). Дунё яхши бўлиши учун, шу аснода биз, бу дунё учун ибодат қилишимизнинг биринчи сабаби – бу ўз ҳаётимизнинг яхши намунасини кўрсатишдир. Иккинчиси, бизга Худо буюрганининг ҳаммасини бажара олишимиз учун, ибодат қилишимиз керак. «Мен оламда бор эканман, оламнинг нуридирман» (Юҳанно 9:5).
Исо бу сўзларни, бу дунёда бўлганида айтган, ва У, биз учун ибратдир. У бизда эзгу ишларни кўрмоқчи ва биз, шу эзгу ишларни амалда қилишимиз керак. У касаллар учун ибодат қилган ва биз ҳам касаллар учун ибодат қилишимиз керак. У жинларни ҳайдаган ва биз ҳам жинларни қувишимиз керак. У шоҳлик Хушхабарини ваъз қилган ва биз ҳам ваъз қилишимиз керак. У дунёда бўлган ва дунёга нур бўлган. Исо айтган: «Сиз – дунёнинг нурисизлар» (Матто 5:14). Ва яна, У Ўзининг Каломида айтган: «Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар…» (Матто 28:19). Биз бу дунёда мусофирлар бўлсак ҳам, лекин бизнинг улуғ вазифамиз бор. Биз бу вазифани бажаришда азоб ва уқубатларга дуч келишимиз мумкин, лекин Исо ҳам азоб ва уқубат тортган. Исо хочда ўлаётганида, У Ўзининг меҳнати ҳақида айтган: «Амалга ошди». Ўшанда, У самога кўтарилди. У уйига кетди! Биз ҳам охиригача меҳнатимизни бажаришимиз керак. Қачон биз уни якунласак, ўшанда Исо қувонганидек, шод бўлишимиз ва: «Амалга ошди!» – деб айтишимиз мумкин. Ўшанда биз Исога тақлид қилиб, уйга боришимиз мумкин. Биз ҳаммамиз самога борганимизда, бу қандай кун бўлади-я!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.