3:42

Оила устунлари

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Оила устунларини бузувчи замонавий ҳаёт тарзининг ўша аспектларидан принцип жиҳатдан бош тортиш лозим. Шайтон аксилмасиҳий ҳукуматларда қўллаган ўша усуллар билан эркин жамиятга билдирмасдан кириб келади. Масиҳийлар ва улар жамоати никоҳларни мустаҳкамлаш йўли билан ажралишга ҳалақит бериши зарур. Ажралишлар сонининг ортиши дунёнинг барча мамлакатлари учун хос, аммо барча ажралишларнинг ўсиб борувчи сони масиҳийлар орасида бизни озор чекишга мажбур этади.

Маҳаллий жамоатлар масиҳийларга интимдан бошлаб, молиявийда тугатиб ва бу стандартларни уларни никоҳга тайёрлаб ёш одамлар онгида тасдиқлаб оилавий ҳаётнинг барча аспектларида Инжил стандартларини тушунишга ёрдам бериш керак. Ўшанда кўп оилалар қутқарилган бўлади ва Худо олдида юришида мустаҳкамланади. Ёш имонлиларни ўз ота–оналарини ҳурматлаши ва уларни ўз солиҳ ҳаёт тарзи билан Масиҳга олиб келишга уриниши лозим. Афсуски, ёшлар кўпинча ота–оналари масиҳий эмасликлари туфайли оила ҳаётига аралашишдан бош тортишга маслаҳат беришади. Бу жиддий хато. Ёш масиҳийлар имкони борича ўз оиласида қолишга ҳаракат қилишлари зарур. Агар улар масиҳийликка душманлик билан қараш ҳолатларида, мисол учун, атеистик ёки мусулмон оилада ўсган бўлса, бу вазиятда қолиши тўғри қарор бўлади.

Баъзан бунинг деярли иложиси йўқ, лекин ёш масиҳийларга оилада қолишлари учун панд–насиҳат қилиш керак. Инжилда имонли имонсиз билан турмуш алоқаларини, никоҳ билан боғланмасликлари даркор деб ўқитилади. Лекин, у агар бир жуфти ҳалол имонли, бошқаси ундай бўлмаса, бу ҳолда масиҳий никоҳ иттифоқини сақлаши ва ўз севгиси билан жуфти ҳалолини Худога, имонга олиб келиши зарур (1 Кор. 7:10-17). Қандайдир бир масиҳий оила бундай имонлини “бола қилиб асраб олса”, буни қилиш мумкин. Ҳар бир имонли оила аъзоси эканлигини ҳис этиш имконига эга бўлиши учун бундай ўзаро муносабатларни жамоат қўллаб–қувватлаши зарур. Агар жамоат кичик бўлса, у ўзи ичида оилавий муносабат яратиши мумкин. Баъзи жамаотлар аслида улар ичида бундай ўзаро муносабатлар йўқ бўлса ҳам бор деб ўйлашади.

Буни текшириш осон. Жамоатингизда ўтган охирги якшанбани жамоатга бормай ўтказган имонли бор ёки йўқлигини аниқланг. Оилангиз аъзоларидан кимнидир оилавий байрамга чақирмаслигингиз мумкинми? Павлус Тимўтийга ёзаганда, имонлиларга худди ўз оиласи аъзосидек муносабат билдириш лозим деб ёзганида, худди шундай ўзаро муносабат борасида гапирган (қ.1– Тим.5:1–1; Рим.16:1,13; Тит.1:4; 1–Тим.1:2).Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top