Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Баъзан масиҳийлар шайтон қаердан пайдо бўлган, Худо уни нима учун яратган деб сўрайдилар? Муқаддас Китобда, Ибтидо Китобининг 1–бобида, дунёнинг пайдо бўлишигача бўлган воқеалар ҳақида тафсилотлар йўқ, бироқ ўша давр ҳақида биз тўла бўлмаган маълумотни ишлатишимиз мумкин.
Чамаси, шайтон олий интизом фаришталаридан биридай яратилган бўлган. Баъзи фаришталар ўзларининг ман–манлигидан Худога итоат қилмай қўйганлар. Айниқса, шайтон кеккайиб ўзини юксакроққа кўтаришга ҳаракат қилди (қ. 1 Тим. 3:6; 2 Бутрус 2:4; Яҳудо 6). Натижада у имтиёзли ҳолатидан жудо бўлиб, осмондан ирғитиб ташланди ва Худога қарши чиққан исёнда у билан бирга баъзи фаришталар ҳам ҳукмга дучор бўлишди. Уларнинг тақдирлари абадиятда аллақачон аниқланган. Бироқ, уларнинг жазолари Худовандимиз томонидан бажарилганига қадар, улар турли усуллар билан Худованд жамоатини бузишга ҳаракат қилмоқдалар. Худованд, Унинг жамоати янада кучлироқ бўлиши учун бунга йўл қўймоқда, чунки бу фақатгина кураш орқали рўёбга чиқиши мумкин. Бугунги кунда, дунё шайтон ҳукмронлиги остида. У “фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким” (Эф.2:2), дунёнинг ҳокими (Юҳ.14:30) ва ҳатто “дунёнинг тангриси” (2 Кор. 4:4) деб аталган. У Масиҳ олдида дунё шоҳликларига эгаман деб мақтанган ва Масиҳ унинг бу даъвоси билан баҳслашмади (қ. Лқ. 4:6). Худованд дунёни яратиб уни инсон қўлига топширди (қ. Ибтидо 1:3–30), аммо инсон ўз ҳокимлигини шайтонга топшириб, ўзи унга бўйсунди (қ. Ибтидо 3:1–6). Чамаси, одамлар ҳозиргача Римликларга бўлган Мактубда (6:16) аниқ тасвирланган қоидани тушунмайдилар. У ерда: “Билмайсизларми? Сиз ўзларингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, у кишининг қули бўласизлар. Сиз ё ўлимга олиб борувчи гуноҳга, ёки солиҳликка олиб борувчи итоаткорликка қул бўласизлар?”, — дейилган. Албатта, азалдан қилиб келганидек, Шайтон доимо одамларни алдаш учун ўз ҳокимиятини ишлатади. Одамлар аввалгидек, шайтонга хизмат қилиш соғлом, қувончли ва фаровон ҳаётни бера олади деб ўйлашади. Шайтон Худовандга фақатгина тақлид қила олади, бироқ ўзи ҳеч нарсани на ярата олмайди, на бунёд эта олмайди. Худо бизларга “фаровон” (Юҳ. 10:10) ҳаёт тақдим этади. Шайтон эса фақатгина “гуноҳ қилиб ҳузур–ҳаловат кўришни”гина (Ибр. 11:25) тақдим эта олади. Худо бизни севади ва биз учун Ўзини аямади (қ. Рим. 5:8), шайтон эса фақат нафрат ва вайронагарчиликни экишга қурби етади. У ҳалигача ўз хоҳиши билан Худони севадиган, Худовандимиз режасига кўра яратилган янги осмон ва янги ерга эга бўлган, гуноҳи ювилган халққа тўсқинлик қилишга умид қилади.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.