3:33

Шайтон стратегияларининг турлари 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Душманнинг энг севимли усулларидан бири бу жонкуяр ва садоқатли масиҳийларни жамоадан четлаштириб, масиҳийча гувоҳликни тўхтатишдан иборат. Бошқа имонлиларга ўз таъсирини ўтказиб, уларни имонда мустаҳкам қила олганларни, шайтон уларнинг мулоқотда бўлишларига ҳар қандай йўллар билан ҳалақит беришга ҳаракат қилади. Кўпгина имонлилар учун бундай ёвуз усулга қарши курашиши қийин. Баъзан шайтон, давлатни аввалига имонлиларнинг оммавий йиғилишларига, кейинчалик ё ўлдириладиган, ёки узоқроқ туманларга қувғин қилинадиган жамоат етакчиларига босим ўтказишига ундайди.

Шу пайтда тарғиботга оид машина ўз ишини бошлайди. Заиф имонлилар уларнинг дўстлари қаерларга йўқ бўлганларини ёки нима учун миссионерлар тўсатдан кетиб қолганларини тушунолмай қолишади. Уларга ҳеч ким тўсатдан миссионерлар кетиб қолишлари ва масиҳийларнинг тарқалиб кетишлари бу ҳокимиятнинг тазйиқи эканлигини тушунтирмайди. Агар имонлилар қўрқувдан бошқа масиҳийлар билан ўзаро мулоқотларини тўхтатсалар бу иблиснинг ғалабаси деб ҳисобласа бўлади.

Масиҳийлар, ўзларини руҳий мулоқотдан ва шогирдликдан узоқлашишига йўл қўйиб, узоқ курашда омон қолиб ғалаба қозонолмайдилар.

Агар имонлилар жисмоний яккаланиб қолишга дуч келсалар, улар ўзларини Масиҳ билан янада чуқурроқ ўзаро руҳий муносабатларига қаратишлари лозим. Бу бошқа масиҳийларни топиш учун кучли интилиш билан уйғунлашмоғи керак. Баъзан оддий бир сўз, паст овозда айтилган қўшиқнинг бир парчаси ёки тўсатдан кўриб қолган масиҳийча рамз бошқа “яширин”масиҳийлар билан боғланишга олиб келади.

Баъзи бир ҳолатларда имонлилар ҳеч бўлмаганда ўз оилаларида масиҳий мулоқотда бўлишлари мумкин, бироқ улар доимо бошқа масиҳийлар билан алоқа излашлари керак. Яна шундай бўлиши мумкин, яккаланиш тўхташи учун яна кимнидир Исо Масиҳнинг қутқазувчи билимига олиб келишига ҳам тўғри келади. Раббимиз билан ўзаро муносабатни сақлаб қолиш учун имонлилар қатъий қарор қабул қилганларини биз кўп маротаба кўрганмиз. Душманнинг бошқа севимли усули сифатида жанжалли ҳолатлар ва мулоқотда бўлган имонлиларни ажратиб юборишга қилган ҳаракатларида кўришимиз мумкин.

Жамоатнинг аъзолари руҳий бирликда, тинчлик иттифоқида яшашларига диққатлик билан эътибор беришлари керак (қ. Эф. 4:3). Бунинг учун бошқаларнинг манфаатларини ўзиникидан устун қўйиш керак (қ. Мк. 9:35). Шайтон билан курашишдаги бизнинг кучимиз айнан ана шундан иборат.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top