Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Павлус шундай деган: «Бундан кейин солиҳлик тожи мен учун тайёр турибди. Одил ҳукм қилувчи Раббим Исо кўкдан тушиб зоҳир бўладиган кунда у тожни менга беради…» (2-Тимўтийга 4:8). Ҳаворийлар Масиҳни кўпроқ билиб, Унга ўхшаш бўлиш учун ибодат қилишганлар: «Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам…» (Филиппиликларга 3:10). Қандай режа! Қандай мақсад! Шундай мақсад бизда ҳам бўлиши керак. Бизнинг ҳар кунги ибодатимиз шундай бўлиши керак. Худога сажда қилаётганимизда, бу бизнинг мақсадимиз бўлиши керак. Худо биздаги Ўзининг ишини якунлашни хоҳлайди. Лекин У буни фақат хоҳлаганимизда қилиши мумкин.
Худо биздаги Ўзининг ишини Исо келгунига қадар якунлашни хоҳлайди. У ҳозир бизни ўзгартирмоқчи. Биз Унга ибодатда ва саждада содиқ бўлишимизни У хоҳлайди. Масиҳ Ўзининг шуҳратида келганида, Уни кўришимизни биламиз. Бугун Масиҳнинг шуҳратини ҳар қайси имонлилар йиғинининг орасида, Унинг шуҳратини эса, сажда орқали кўришимиз мумкин. Худо Юҳаннога жамоатлардаги Масиҳни кўришни берган. Биз бу ҳақида Ваҳий китобининг 1чи бобида ўқиймиз. Юҳанно буни «Тирик» шамдонлар орасида турувчи сингари тасвирлаган. Бу шамдонлар Асиянинг етти жамоати эди. Келинг, Исо Маттода баён этган Хушхабарнинг 18:20-да айтган гапига қайтайлик: «Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан». Агар Масиҳ шуҳратини кўришни хоҳласак, Унинг номи учун йиғилишимиз керак. Ва У ўша жойда ҳозир бўлади.
Ибронийларга мактубнинг 10:25-да айтилган: «Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик». Шундай бўладики, имонлилар биргаликда учрашганларида Масиҳ келади! Ва «Жамоатга бормаганлар» у ерда Масиҳ билан учрашиш имконидан маҳрум бўладилар. Қаерда имонлилар Унинг номи учун йиғилсалар, У ўша ерга келади. У шамчироқлар орасида юради. Шамчироқлар – бу жамоатлар, имонлиларнинг йиғинлари. Ўйлаб кўринг! Каттами ёки кичик гуруҳлигини аҳамияти йўқ, лекин агар у ерда Унинг номи учун йиғилишса, У ўша ердадир. Ибодат ва сажда учун қандай асос-а! Ҳамду-сано айтиш ва хурсанд бўлиш учун қандай асос-а! Исо имонлилар бирга йиғилишганини маъқуллайди. Исо уларнинг йиғилишига ташриф буюради!
Масиҳ биз куйлаган жойда ҳозирдир. Йиғиндаги куйлашда бизнинг овозларимиз тинчиганида, орамизда Муқаддас Руҳнинг ҳаракатини сезишимиз мумкин. «Руҳ билан қўшиқ айтсам, онг билан ҳам қўшиқ айтишим керак» (1-Коринфликларга 14:15). Биз кўпинча Худонинг уйига ўзимизнинг фикрларимиздаги кечинмалар билан келамиз; бизнинг уйимиздаги, дўстларимиз, оилаларимиздаги қийинчиликлар ҳақида ўйлаймиз. Биз ўзимизнинг фикрларимизни замин ташвишларидан ўгириб, самога қаратиш учун куйлаймиз. Шу пайтда ўзимизнинг кундаги ҳаётимиз учун қувват оламиз. Биз қаерда ибодат қилсак, Масиҳ ўша ерда иштирок этади. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.