«Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин» (Матто 6:10) Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар Худонинг иродаси ерда содир бўлса, у инсон юрагидан бошланади. Сиз хоҳлармидингиз ва сиз Худонинг иродасини бажаришга тайёрмисиз? Сиз: «Менга Худонинг иродаси нималигини айтиб бергин ва ўшанда мен сенга уни бажаришимни айтишим мумкин» – дейишингиз мумкин. Бу асосли талаб ва Худонинг Каломи бунга жавоб беради. Худонинг иродаси шуки, сиз Исони Худонинг Ўғли ва Ўз Нажоткорингизлигига ишонишингиз. Сиз: «О, бу осон-ку! Мен ишонаман. Худонинг ҳамма иродаси шуми?» – дерсиз.
Йўқ, бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди давомини эшитинг. Худо ҳамма имонлилар Исога ўхшашларини хоҳлайди. Сиз: «Исога ўхшашлик! Ким Исога ўхшашлиги мумкин?» – дерсиз. Сиз ўхшашингиз мумкин! Бу Худонинг сиз учун бўлган хоҳишидир. Муқаддас Руҳ буни бажариш учун сизга ёрдам беради! Қандай қилиб? Айтайлик, агар сизни Исога ўхшатса, сиз билан содир бўлаётганнинг ҳаммаси «яхши». Бу ҳатто қийинчиликлар ҳам сиз учун фойда бўлиши мумкин деганидир. Бу қандай бўлиши мумкин? Нима сабабдан Худо сиз билан содир бўлаётган нарсаларга йўл қўяётганини билишингиз учун, сиз кўп ибодат қилишингиз керак.
Биз кўпинча Худонинг уйига ўзимизнинг фикрларимиздаги кечинмалар билан келамиз; бизнинг уйимиздаги, дўстларимиз, оилаларимиздаги қийинчиликлар ҳақида ўйлаймиз. Биз ўзимизнинг фикрларимизни замин ташвишларидан ўгириб, самога қаратиш учун куйлаймиз. Шу пайтда ўзимизнинг кундаги ҳаётимиз учун қувват оламиз. Биз қаерда ибодат қилсак, Масиҳ ўша ерда иштирок этади.
«Руҳ билан ибодат қилсак, онг билан ҳам ибодат қилишим керак» (1-Кор. 14:15). Қачон биз хонамизга «кириб» атрофдагиларни унутиб, Исога мурожаат қилганимизда, Унинг ёнимиздалигини ҳис этишимиз мумкин. Биз Унинг ҳозирлигидан марҳамат ва куч оламиз. Ва қачон атрофимизда ибодат қилаётганларни эшитганимизда, юракларимиз ҳамду санога тўлади. Биз биламиз – Масиҳ Ўзининг халқи орасида юради!
Қаерда Худонинг Каломи ваъз этилса, Масиҳ ўша ерда ҳозир. Унинг бизга гапирганини биз эшитишимиз мумкин. Биз воизчиларни кўрамиз, лекин Исонинг овозини эшитамиз. «Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоғи бор киши эшитсин…» (Ваҳий 2:7). Ўзимизнинг воизчиларимиз ҳақида ибодат қилишимиз керак. Улар Унинг Каломи билан хизмат қиладилар. Улар учун ибодат қилишимиз керак, чунки Руҳ бизга уларнинг фикрлари ва лабзлари орқали гапиришни хоҳлайди!
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.