Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Шайтон аста секинлик билан шундай нуқтага олиб келадики, у ерда пул, шахсий мол–мулк, жисмоний қулайлик ва дунёвий шараф билан иззат–икромдек нарсалар ҳаётда энг муҳими бўлиб қолади.
Одамлар эга бўлган ҳамма борлиқни Худованд яратган ва У ҳамма эзгуликнинг манбаидир. Бироқ, ҳаётимизда аслида Худога тегишли бўлган пул ва нарсаларни биринчи ўринга қўйсак, У бу ҳолга кўнмайди. Худованд бизларга шундай тараққиёт даврини беришни хоҳлар эканки, Худонинг ўрнини босмаганига қадар, у биз учун Унинг марҳаматидир. Шундай қилиб манфаатпарастлик — пул, шахсий мол–мулк, жисмоний қулайлик ва дунёвий шараф билан иззат–икромларни ҳаётда ҳамма нарсадан устун қўйишдир. “Худо йўқ!” демасдан, “Бизга Худонинг керакги йўқ” деб қўйишнинг ўзи кифоя.
Масиҳийлар учун манфаатпарастлик — бу билинмайдиган тузоқ, чунки масиҳийнинг ташқи хусусиятларига эга бўлиб, аммо юрагимиздан бутунлай манфаатпараст бўлишимиз мумкин. Бундай ҳолатни идишда секинлик билан қизитилаётган сувдаги қурбақа билан тенглаштириш мумкин. Чунки идишда сув секинлик билан қизиган сари қурбақа ҳароратнинг ўзгаришига ўрганиб қолиб, ҳатто ўлим қучоғида сакраб чиқиб кетишга ҳам ҳаракат қилмайди.
Ҳозирда озод мамлакат аммо, ўтмишда коммунистик Руминияда, бир жамоат етакчиси шундай деди: “Ўз тажрибамдан шуни биламанки, қувғинлар орқали имони синалган масиҳийларнинг тўқсон беш фоизи бундан муваффақиятли ўтишади бироқ, бойлик орқали имони синалганларнинг ўша тўқсон беш фоизи бардош бера олмасдан қайтиб кетишади”.
Шайтон бизни тузоққа илинтиришга мувофиқ бўлганида хурсанд бўлади. Масиҳийлар пул ва мол–мулкнинг қора томонлари борлигини ёки сезишмайди, ёки уларни тан олишга истамайдилар. Натижада, кўпчиликнинг руҳий кучлари сўнади ва жамоат ҳам руҳий заифланади. Пуллар, алангага ўхшаш, хизмат қилганида эзгуликни олиб келадилар, аммо инсон устидан ҳокимлик қилса, вайрон қилади. Агар жамоат бу васвасага туширадиган нарсаларни уддаламоқчи бўлса, унда уларнинг ҳақиқий мазмунини тезда билиб олиши керак.
Исо яшаган пайтларда, егулиги эртага ҳам етарли бўлиб ва икки сидирама кийими бўлган инсон бой деб ҳисобланар эди. Ўша ўлчовга қараганда замонавий камбағаллар худди ғарбий дунё каби, жуда ҳам бой. Бундай олиб қараганда, бойлик ёмон эмас. Қуйидаги хусусиятларга эга бўлган хавф манфаатпарастликдадир.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.