3:06

Аёллар ишонадиган ёлғон – мен ҳеч нарса қила олмайман

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Мен суҳбатдошингиз Лола сизларга аёллар ишонадиган яна бир ёлғон ҳақида гапириб бермоқчиман. Бир аёл ўзи ҳақида шундай деган эди: «Мен ҳар доим ота-онам қандай бўлган бўлса, мен ҳам шундай бўламан, деган ёлғонга ишонардим. Бу нарса наслий, ҳеч нарса қилолмайсан, деб ўйлардим. Ота-онам ажрашиб кетишган, мен ҳам ажрашиб кетсам керак деган фикр миямни тарк этмасди.» Бошқа бир аёл эса: «Мен ўзимдаги дангасаликни енголмайман ўйлардим. Кейин эса мен шундайман ва шундайлигимча қоламан, деб ўзимни тинчлантирардим», дейди. Орамизда семизликдан жабр кўраётганлар борми? Шундайлар топилади. Агар сизда ҳам шундай муаммо бўлса, мана бу аёлнинг ҳикояси сизга ҳам таалуқли бўлса ажаб эмас.

У шундай дейди: «Мен ҳар доим семизликдан азият чекиб келганман. Кўп марта спорт залларига бориб шуғулландим, диета тутиб кўрдим, ҳаракатли машқлар қилдим, ҳеч бири фойда бермади. Охири шундай қарорга келдим, мен бу семизликни ҳеч нарса қила олмайман, чунки семизлик қонимда бор. Ота-онам ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам семиз бўлишган. Мен ҳеч қачон семизликни енга олмайман, деб ўйлар ва шунга кўра егуликка нафрат билан қарардим.» Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзимизга қулай бўлган вазиятни танлашга ўрганиб қолганмиз. Ўзимизни қийнаб, тартибга солишни истамаймиз. Ўзимиздаги муаммоларга сабабни ўзимиздан эмас бошқа нарсалардан қидира бошлаймиз, масалан:

Уйимиз торлигидан ҳамма нарса асабимга тегади

Ишим шунчалик оғирки, ишдан чарчаб келиб болаларга заҳримни сочаман

Ҳозирги ҳолатим шуни тақозо этади

Организмимда гормонлар ўзгариши кетаяпти

Шунчалик чарчаганманки, ўзимни қўлга олишга кучим йўқ

Мен ўсган оилада ҳеч ким келишмовчиликларни ҳал қилишни билмасди. Ҳамма бўлаётган нарсаларни ичига сақларди, шунинг учун ҳам муаммоли мавзулар ҳақида ҳозиргача ҳам гапира олмайман.

Бу каби баҳоналар ҳамма айбни ўзимиздан бошқаларга ағдаради. Момо Ҳавонинг ҳикояси ёдингиздами, унинг қилган гуноҳи учун эри ҳам, илон ҳам эмас ёлғиз ўзи жавобгар эди. Момо ҲАво эса Худонинг саволига: «Илон мени алдади, мен эса едим», деб жавоб бериб, ҳамма айбни илонга ағдарган. Бугунги кунда ҳам бу усул ўзгармаган. Деярли ҳамма аёллар ўзларидаги муаммонинг пайдо бўлишига атрофидагилар, эри, қайнона-қайнотаси, болалар сабаб бўлаяпти деб билишади. Момо Ҳавонинг гуноҳ қилишига фақат ўзи сабабчи бўлган. Унда танлаш имконияти бор эди ва у ўз билганича иш тутди. «Мен ўзимни ҳеч нарса қилолмайман» деган ёлғон бизни атрофдаги ҳолатларнинг қурбонига айлантириб қўяди.

Бу ёлғон билан биз ўзимизда кечаётган ҳолатлар учун бошқалар жавобгар, менда ҳеч қандай ҳуқуқ ва ҳокимият йўқ, мен шунчаки қўғирчоқман ҳолос деган фикрни туғдиради. Бу ёлғонга ишониш бизни ўзгаришга бўлган умидимизни сўндиради. Агар биз ўз-ўзимизни назорат қила олишимизга ишонмасак, ҳеч қачон ўзгара олмаслигимизни шайтон билади. Биз эса шу ёлғонга қул бўлиб яшашни давом эттирамиз. Азизлар ҳеч қачон шайтоннинг енгишига йўл қўйманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top