MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Азизлар, бугун ҳам, биз сизлар билан руҳий кураш мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз. Шундай қилиб, “Худонинг барча қурол–аслаҳалари” нимани англатади?

Инжил шундай аниқлик киритади: “Ўз ўрнингизда маҳкам туринг, мустаҳкам Худо солиҳлигини, ҳақиқат камарини кийиб олинг. Оёғингизга Хушхабардан бошланган тинчлик пойабзалини кийингки, сизнинг шайлигингиз тўла–тўкис бўлсин. Ҳар бир жангда шайтон тарафидан сизга кўзланган қиздирилган ўқларини тўхтатгувчи қалқон вазифасини бажарадиган имон керак бўлади. Ўзингизга дубулға сифатида нажотни кийинг ва Худо Каломи мавжуд бўлган Руҳ қиличини олинг. Доимо ва ҳар бир нарса учун Муқаддас Руҳ кучи билан ибодат қилинг.

Ер юзидаги барча масиҳийлар учун ўз ибодатингизда зийрак ва қатъий бўлинг” (қ. Эф. 6:14–18) Биз бу сўзлар устида фикр юритиб кўришимиз керак. Ўйимизда ва амалимизда доимо ҳақиқатда яшаяпмизми ёки бу ҳисобда ўзимиз алданяпмизми, ё бўлмаса, бошқаларни алдаяпмизми? Ўзимизни Худо ҳақиқатига ўраяпмизми ёки ўз қоидаларимизга асосланиб яшаяпмизми? Ўз нажотимизга бўлган ишонч билан тинчликда яшаяпмизми? Биз фаол тинчлик ўрнатувчи бўла оламизми? Имон билан ҳаракатланаяпмизми, ё бўлмаса, қўрқув билан?

Худо сўзларини қўллаяпмизми ёки ўз сўзларимизни? Муқаддас Руҳ кучи ила ибодат қиламизми ёки ибодатимиз юзаки ва худбинонами? Атрофимизда рўй бераётган жанг майдонига сезгирмизми, ёҳуд бошқа бир нималарга чалғиб кетаяпмизми? Ва шу қатори биз бошқа масиҳийлар учун ўз ибодатимизда қатъиймизми, улар биз билан бирга кураша олиши ва ёлғиз эмасликларини билиши учун Муқаддас Руҳ кучида мустаҳкамлаб, уларга далда бераяпмизми?

Ҳаётимиздаги ушбу аспектлардан гарчи бири бўлса ҳам заиф бўлса, бу заиф тарафни мустаҳкамлаш лозим бўлади. У ҳам ишончли ва мустаҳкам бўлиши учун ва Худо буйруқларини тинглай олишимиз ва ёвузлик кучлари устидан ғалаб қилишимиз учун барчасини қилишимиз ўринлидир.

Инжилнинг инглиз тилидаги янги таржимасида бу ҳақда қуйидагидай гапирилади: “Худодан шайтоннинг барча найрангу ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун барча қуролларни қабул қилингиз”. Сўнг: “душманга қийин онларда қарши тура олиш мақсадида ва жангдан кейин худди шундай мустаҳкам тура олишингиз учун қуролларнинг барча унсурларидан фойдаланинг” (қ. Эф. 6:11).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top