2:48

Аёллар ишонадиган ёлғон – Менинг ҳаққим бор…

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Бугун ҳам мен Лола сизлар билан суҳбатлашиш имконига эгаман. «Сен эркин яшашга ҳақлисан!» «Сифатли хизмат кўрсатишларига ҳақлисан». Бу каби шиорларни тез-тез бўлмаса ҳам бугунги кунда эшитиб турибмиз. Балки ҳамма аёллар ҳам у ёки бу нарсага ҳаққим бор деб айта олмаслар, бироқ ўзига ишонган, эри ёки атрофидагилардан кўра ўз манфаатини устун қўядиган аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши биладилар. Бугунги кунда кўпгина аёллар турмуш қурган бўлсалар ҳам кўпгина ҳолатларда эркин бўлишни истайдилар. Бу билан аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларини унутсинлар демоқчи эмасман, аммо ҳаддан ортиқ ҳақ талашиш, яхшиликка олиб келмаслигини сиз ҳам яхши биласиз. Агар биз ўз ҳаққимизни талаб қилсак ва охир оқибат бунга эга бўлмасак, асабийлашамиз, тушкунликка тушамиз.

бахтли яшашга ҳаққинг бор;

севимли бўлишга ҳаққинг бор;

турмуш ўртоғинг сени қадрлашига ва болаларинг ҳурматига сазовор бўлишга ҳаққинг бор.

Дам олишга ва таътилга чиқиша ҳаққинг бор;

Бу нарсалар ёмон эмас, аммо энг ёмони бу ҳақ-ҳуқуқлар поймол этилса жахлимиз чиқади. Ўз-ўзимизни назорат қила олмай қоламиз. Муқаддас Каломдаги Юнус ҳикоясини деярли ҳаммамиз яхши биламиз.

Бу ҳикоядаги Юнус ҳам баъзи нарсаларга ҳаққим бор деб ишонган, масалан Найнаво шаҳридагиларни ёмон кўришга. У қаерда хизмат қилишни истасам ўша ерда хизмат қилишга ҳаққим бор, деб ўйлаган. Худо маъжусийларни қандай жазолашини кўришга ҳаққим бор деб ўйлади. Бироқ Худо Юнус кутганидек иш кўрмагани учун Худодан хафа бўлди. Ахир Худо Найнаво аҳолисига марҳамат қилиб, Юнуснинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилаётган эди-да. Ҳар ҳолда Юнус шундай деб ўйларди. Худонинг ишидан Юнус шунчалик қаттиқ ҳафа бўлдики, у Худога: «Ҳаётимни олиб қўя қол», деди. Худо эса: «Наҳотки бу сени шунчалик қайғуга солди?» — деди. Юнус Найнаво шаҳри яқинига чайла тикиб ўша ерда қолди. Нега дейсизми? Худо Ўз фикрини ўзгартирармикан дея кутди. Худо эса ўша ерда бир дарахт кўкартирди. Юнус дарахтнинг соясида ором олиб мазза қилди.

Кўряпсизми, Юнуснинг ўз ҳақ-ҳуқуқларига қарам бўлиб қолиши унинг ҳис туйғуларига ҳам таъсир қилган. Худонинг Найнаво шаҳрига меҳрибонлик қилиши Юнусга ёқмаган. Чунки Найнаво аҳолиси, бутпараст ва яҳудийларга душман ҳалқ бўлиб, доимо яҳудий халқига ёмонлик қилиб келган. Юнус эса уларни ёмон кўришга ҳаққим бор деб ҳисоблаган. Юнуснинг ҳикояси биз аёлларга ҳам тегишли. Эътибор қилсангиз, агар ишлар биз ўйлагандек кетмаса, жахлимиз чиқади, асабийлашамиз. Ҳар доим ўз ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилаверсак, ёмон кайфиятдан ва асабийлашишлардан қутула олмаймиз. Яхшиси, ҳаётимизга эгалик қилаётган Худога йўл беришни ўрганайлик. Бу ҳақиқат бизни жахл, ёмон кайфият ва асабийлашишлардан озод қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top