3:22

Ëвуз фирклар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Қачондир ҳаёлингизда бемаъни, сиз фикрлашни истамайдиган фикрлар келганми? Инсон онги баъзан ўзи истамаган тарзда ёвуз фикрлар томон кетади. Бундай пайтда нима қилиш керак? Агар чиндан ҳам инсонда яхшиликдан кўра кўпроқ ёмонлик қилишга мойиллик бўлса, унинг онги 60 фоиздан кўпроқ ёмон фикрларни беради. Бунга инсонинг характери сабаб бўлади. Забур китобида ёвузлик қилишга мойил кишилар ҳақида шундай ёзилган: «Улар тилларини шамширдай қайраб, ўқ узгандай заҳарини сочадилар. Софдил одамни пистирмадан пойлаб, ҳеч қўрқмасдан ногаҳон уни отадилар. Улар ёвуз ниятларида қаттиқ турадилар» (Заб 63)4-6. Бундай инсонларни уларнинг ташқи томонидан билиб бўладими? Асло йўқ. Ундайларни фақат қилган ишларидан билиб олиш мумкин.

Narrator 2 Сиз кўпчилик ишлайдиган корхонада ёки идорада ишлайсизми? Шундай бўлса, сизга ҳамкасбларингизни кузатиш имкони туғилибди. Уларнинг сизга қилаётган муомаласини, ҳатти ҳаракатини зимдан кузатинг. Сизнинг олдингизда ёки ортингизда гапираётган сўзларига эътибор беринг. Зинҳор келишмовчилик чиқариш мақсадида эмас, шунчаки инсонларни яхшироқ билиб олиш ва келажакда шунга қараб иш кўриш учун. Аслида, ишонувчан бўлиш, кишига зарар келтиради. Чунки биз бутунлай бузилган, ҳамма бир бирига ёвузлик қиладиган замонда яшаяпмиз. Бу билан яхши одамлар йўқ демоқчи эмасмиз, шунчаки, одамларга нисбатан ҳаддан ташқари ишонувчан ва содда бўлманг. Ҳамкасбларингизни кузатсангиз, улар билан қандай муомала қилиш кераклигини билиб оласиз.

Narrator 1 Биз инсонлар бошқа бир кишининг сизу бизга нисбатан дилида нима борлигини билмаймиз, бироқ Яратувчимиз Худованд уларни билади. Ҳазрати Довуд Забур китобида шундай деган эди: «Эй элнинг тентаклари, ақлга киринглар! Қачон ҳушингизни йиғасиз, эй аҳмоқлар? Қулоқни ясаган эшитмайдими? Кўзни яратган кўрмайдими? Наҳотки одам болаларига ақл ўргатувчи, халқларга танбеҳ берувчи Худо фош қилмаса? Худованд инсонларни биладики, Уларнинг фикр-ҳаёлотлари беҳудадир.» (Заб 93:8-11). Ëвуз фикрда бўлганлар, атрофидаги одамлардан ичидаги фикр-ҳаёлларини беркита олади, бироқ тепасида Яратувчи Худованд унинг ёвуз ҳаёлларини кўриб турибди-ку! Агар Муқаддас Каломга қарасангиз, у ердан Худованд ёвуз ниятли ва ёвуз фикр қиладиган одамлардан нафратланиши ёзилган.

Narrator 2 Худованд инсонларни яратганидан бери, уларни ёвуз ният қилмасликка ундаб келмоқда. «Юракларингиздан ёвузликни ювиб ташланг, шунда нажот топасиз. Қачонгача ёвуз фикрларга жой берасиз?» (Ерем 4:14). Ëвуз инсон қандай пайдо бўлади? Ëвуз фикрларни миясидан қувмаганида, уларни қабул қилиб ўша фикрлар асосида иш юритса, яхши ҳисобланган одам тез орада ёвузлар қаторига кириб қолади. Худовандни менсимайдиган, Ундан қўрқмайдиган одам осонгина ёвузлар қаторига кириб қолади. Улар қоқилмайдиларми? Улар қилмишининг натижасини кўрмайдиларми? Албатта кўрадилар. Бир кун келиб ўз ёвуз режаларининг қурбони бўлишади. Сиз ҳам шундай одамлар сирасига киришни истамасангиз, ёвуз фикрларни юрагингиз ва онгингиздан ювиб ташланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top