3:21

Шамиёга Хабар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованд ҳаммамизнинг ҳаётимизда Ўзининг англаб бўлмас қудрати ва донолиги билан ишлайди. У ҳар бир кишини қилган ишига яраша тақдирлайди. Ҳаётимизда Худованд худди ишламаётгандай, бизнинг солиҳлигимиз ва Унинг йўлида қийинчиликларга чидаб бўлса ҳам юришга ҳаракат қилаётганимизни кўрмаётгандай туюлади. Атрофимиздаги Худони тилига олмайдиган, ҳаёти гуноҳга тўлиб тошган, истаганча ноҳақлик қиладиган кишиларнинг ҳаёти гуллаб яшнаётгандай кўринади. Бироқ ҳаммасининг ўз вақти соати бор. Бугун ўзгаларга ноҳақлик ва зулм қилаётганлар эртага албатта жавоб берадилар. Худованд Уни менсимай истаганича гуноҳ қилаётганларни албатта тўхтатади.

Narrator 2 Қадимда Худованд номи билан ёлғон башоратлар қилган соҳта пайғамбар Шамиёнинг ҳаёти ҳам шундай кечган. Каломда айтилишича, бу соҳта пайғамбар Худо номи билан истаганича ишлар қилган. Худованд эса Еремияга шундай деди: «Неламитлик Шамиёга айт, Қудратли Эгамиз Худованд шундай дейди: «Сен ўз номинг билан Қуддусдаги ҳамма одамларга, руҳоний Масая ўғли Зафониёга ва бошқа руҳонийларга ҳам мактуб жўнатдинг. Унда Зафониёга шундай дединг, — Худованд Жеҳоидага руҳоний қилиб тайинлади. У ердаги Худо уйига масъул бўлишинг керак; ўзини руҳоний қилиб кўрсатаётган ҳар қандай эси паст одамни кишанлаб қўй. Шундай қилиб орангизда ўзини пайғамбардай тутаётган Еремияни ҳам тўхтат. У бизга уйлар қуриш, ўша ерда жойлашиб, боғлар бунёд этишимизни сўраб мактуб ёзибди.»

Narrator 1 Бу мактуб Зафониёнинг қўлига етиб келгач, унинг мазмунидан ҳайратга тушиб, пайғамбар Еремияга ўқиб беришдан ўзга чорасини топмаган. У ҳали руҳоний бўлмаган бўлса-да, Худованддан қўрқадиган солиҳ киши эди. Мактубни эшитгани ҳамон Худованднинг каломи Еремияга келди. «Ушбу хабарни ҳамма асирларга етказ: «Худованд Неламитлик Шамиё ҳақида шундай демоқда: Мен уни пайғамбар қилиб жўнатмаган бўлсам ҳам орангизда башорат қилиб юргани ва сизларни ўз ёлғонларига ишонтиргани учун Мен уни ва унинг авлодларини жазолайман. Унинг оиласи ва авлодидан ҳеч бир киши тирик қолмайди. У халқимга қиладиган яхшиликларимни ҳам кўрмайди, чунки халқим орасида Менинг иродамга қарши гапирди. »» (Ерем 29:24-32)

Narrator 2 Шамиё қачон ўз-ўзини пайғамбар қилиб танлаб олиб, одамларни соҳта башоратларига ишонтиришни бошлаган? Бу ҳақида каломда ёзилмаган, бироқ Худованд унинг ёлғонларига ва соҳта башоратларига чек қўйди. Бу йўлда у Зафониёни, Еремияни ишлатди. Бу мактуб албатта асирликда яшаётган Худо халқига етиб борган. Улар Еремия айтган башорат билан ўз ораларида яшаётган Шамиёнинг башорати орасида иккиланиб, саросимага тушиб қолган эдилар. Ниҳоят кимнинг ҳақ гапиргани маълум бўлди. Бу эса уларни осонроқ ва тинчроқ ҳаёт кечиришларига ёрдам берди. Худованд Ўз халқини тўғри йўлдан адаштирадиганларни албатта жазолайди. Тўғри йўлдан кетаётганингни билиш қандай яхши! Бизни тинглаётган бўлсангиз, демак сиз ҳам тўғри йўлдасиз. www.najot.com сайтимиз сизга фойдали ва қизиқ бўладиган маълумотларни бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top