MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованд Унга садоқат билан хизмат қиладиган, доимо Унга итоат қилиб, амрларидан четга чиқмайдиган кишиларни ҳаётини ҳар қандай қирғин чоғида ҳам сақлаб қолади. Улар учун ҳатто Худони танимайдиган, Унга итоат қилмайдиган маъжусий халқ кишиларни ҳам ишлата олади. Худованд бизнинг ҳаётимизга яхшилик олиб келиш учун ҳар қандай кишилардан, ҳатто худосизлардан ҳам фойдаланади. Бобилликлар Яҳудо юртини босиб олиб, шаҳарларни ёндириб, одамларини асир қилиб олиб кетган бир даврда империя қўшинида хизмат қиладиган соқчи Набузардан исмли киши бўлган. Хуллас воқеа мана бундай бўлган. Худованд Ўзи айтганидай, Яҳудони Бобил қўлига берди. Бунда фақат Яҳудо халқининг ўзи айбдор. Бобилликлар Қуддусга бостириб кириб, халқнинг катта қисмини Бобилга асир қилиб олиб кетишаётган эди.

Narrator 2 Улар орасида Еремия пайғамбар ҳам бор эди. Бобил қўшини Яҳудони босиб олиб, асирларни олиб Рамага етганларида, империя қўшинида хизмат қилаётган соқчилар бошлиғи Набузардан Еремияни таниб қолди. Унинг қўллари кишанланган ва уни ҳам асир сифатида олиб кетишаётган эди. Шунда Набузардан Еремия олдига яқинлашиб, унинг қўлларини кишанлардан озод қилди. Набузардан Еремия билан суҳбатлашди. Унинг сўзлари ҳар қандай художўй инсонни ҳайратга солиши аниқ. «Эгангиз Худованд бошингизга шу кунларни солди. Худойингиз Ўзи айтганидай бўлаяпти. Буларнинг бари халқингиз Худовандга қарши гуноҳ ва ёвузлик қилгани туфайли содир бўлди. Унга қулоқ солмадингизлар. Бироқ бугун мен сизни қўйиб юбораман. Истасангиз, мен билан бирга Бобилга боринг. У ерда сизга ўзим ғамхўрлик қиламан. Агар истамасангиз, борманг.

Narrator 1 Мана, бутун давлат кўз ўнгингизда, қаерга боришни иҳтиёр этсангиз ўша ерга боринг. Бироқ, Аҳкам ўғли Гадалиёнинг олдига боришингизни ва қолган халқингиз билан бирга яшашингизни маслаҳат бераман. » Гадалиё Аҳкам деган кишининг ўғли бўлиб, Бобил шоҳи Навуходназар давлатни босиб олгач, уни ўша ерга шоҳ қилиб тайинлади. Шундай қилиб Набузардан Еремияга озиқ-овқат ва совға бериб, уни қўйиб юборди. Еремия эса Мизпа вилоятида давлатга ҳукмронлик қилишни бошлаган Гадалиёнинг олдига кетди ва мамлакатда қолган одамлар билан бирга яшади. Еремия пайғамбарнинг озод бўлиш воқеасига диққат қилсангиз, бутунлай бошқа давлат вакили, яҳудийлар Худоси ва Унинг охирги пайтларда халқни огоҳлантириб келаётгани, Унга қулоқ солиб, итоат қилишга уринганини яхши билгани жуда қизиқ.

Narrator 2 У яшаган ерда одамлар тирик Худога эмас, бутларга сиғинишади. У ҳам бутларга сиғинадиган киши бўлган бўлишига қарамай, яҳудийларнинг тирик Худоси ҳақида жуда яхши билади. Яҳудийларнинг бошига тушганларининг бари ўз итоатсизликлари-ю, гуноҳлари туфайли эканини ҳам яхши билган. Бутунлай бошқа халқ вакили бўлган Набузардан Худонинг Ўз халқи Унинг огоҳлантиришлари-ю, сўзларига эътибор қилмаганларига жиддий қаради. Мана шунинг учун ҳам Набузардан халқнинг бошига келган офат учун фақат халқнинг ўзи айбдор деганида, юз фоиз хақ эди. Шу каби Муқаддас Каломда номлари зикр этилган кишилар ҳаёти билан қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top