Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Тарихни варақлар экансан, баъзан бир-бирига қўшни бўлиб турган ва маслакалари бир бўлган шоҳликларнинг бир-бирига қарши ҳужум қилгани, айёрлик билан қўшни мамлакат шоҳини тахтдан ағдаришга эришганини ё бўлмаса одам юбориб ўлдирганларига тушунмай қоласан. Бир-бирига қўшни бўлган давлатлар тинчгина бир-бирига келган балони йўқ қилиб яшайверса бўлади-ку? Йўқ, ундай бўлмаган. Мана бир мисол. Бобил империяси Яҳудияни, Исроилни ва атрофдаги кичик давлатларни босиб олгани ҳақида ёзилган. Яҳудия ва Исроилга қўшни бўлган Оммон давлати эса, пайтдан фойдаланиб, Яҳудияга шоҳ этиб тайинланган кишини одам ёллаб ўлдиртирди. Бугун ўша қотил ҳақида гаплашамиз. Унинг қилган ишлари Муқаддас Каломда батафсил ёритилган.
Narrator 2 Бу одамнинг исми Натаниё ўғли Исмоил эди. Каломда ёзилишича, у шоҳлар авлодидан бўлган, бироқ шоҳ қўшинида хизмат қилган. У қўшинга бошчилик қилганми, ё бирор бир мансаб эгаси бўлганми, бу ҳақида маълумот йўқ. Фақат, Исмоил ва унинг атрофидаги кишилар Гедалиё деган киши Яҳудияга шоҳ қилиб тайинланганини эшитиб, унинг олдига келишди. Каломда шундай ёзилган: «Вайрон этилган шаҳарда қолган ҳамма қўшин бошлиқлари Бобил шоҳи тайин этиб кетган Гедалиёнинг олдига Мизпаҳга келишди.» Табиийки, шоҳ Гедалиё уларни илиқ қарши олган.Уларга дастурхон тузаган, саволларига жавоб бериб, Бобил шоҳига тинчгина хизмат қилишни таклиф этган. «Гедалиёнинг олдига Натаниё ўғли Исмоил, Кареб ўғиллари Йўнатан ва Йўханан, Танхумет ўғли Сериаҳ, Эфай ўғиллари, Макатит ўғиллари ўз одамлари билан келишди.
Narrator 1 Шоҳ Исмоил ва унинг одамларининг қотиллик қилиш ниятлари борлигини сезмаган. Ўша йилнинг еттинчи ойида Исмоил ўзининг ўн нафар одамлари билан шоҳ Гедалиёнинг олдига келиб, уни қилич билан ўлдирди. Унинг атрофидаги одамлар ҳам бирма-бир қиличдан ўтказилди. Гедалиёнинг ўлгани ҳақида ҳабар ҳали ёйилмай туриб, Шилўдан, Самариядан ва Шакамдан келган сочлари қиртишлаб олинган, кийимлари йиртилган ва маъбадга дон қурбонлигини олиб келган саксон нафар одамларни Исмоил кутиб олиб, уларни Гедалиё олдига киришга ундади. Ичкарига киргача эса, уларни ҳам битта қўймай, қириб ташлади. Бир пайтлар Осо шоҳига ҳимоя васифасини ўтаган сув қудуғи жасадларга тўлди. Исмоил ўлдирган ҳамма кишилари жасадини ўша сув қудуғига ташлашни буюрди.
Narrator 2 Кейин эса шоҳнинг оиласини, Мизпаҳ атрофидаги ҳамма қолган кишиларни олиб, Оммонга ўтиб кетди. У аслида ҳам Оммон шоҳи билан Гедалиёни ўлдириш ҳақида тил бириктирган эди. Оммон шоҳи уни жуда усталик билан алдаган. Қандай қилиб, шоҳлар авлодидан бўлган киши, ўз қондошларини шунчалик қирғин қилиши мумкин. Бундай кишилар тарихда жуда кўп учраган. Улар бошқа шоҳлар ва давлатлар қўлида осонгина ўйинчоқ бўлиб, ўлиб кетишган. Бундайлар шоҳликка лойиқ бўлмагани учун ҳам шоҳ бўлолмаганлар. Бироқ буни тушунмаган ҳолда, шоҳликка даъвогарлик қилишган. Хўш, Натаниё ўғли Исмоилнинг тақдири қандай бўлган деб ўйлайсиз? Унинг тақдири ҳам ўзи ўлдирган қондошлари тақдиридан фарқ қилмаган. www.najot.com сайтимиз бундай кишилар тақдирини маълум қилади.