3:09

Эркакнинг бурчлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Бундоқ мулоҳаза қилсак, ҳақиқатдан ҳам аёл масъулияти оила мустаҳкамлигининг асосини ташкил этади. Шу билан бирга тарбия, одоб – аҳлоқ мезонларининг мутаносиб келиши учун эркакдан ҳам катта масъулият талаб қилинади. Чунки эркак оила бошлиғи, ОТА. «Йигит кишининг қандайлигини унинг танлаган қайлиғидан билса бўлади» деган экан файласуфлардан бири. Чиндан ҳам, эркак бўлажак умр йўлдошини танлашда кўпроқ эътиборли бўлиши, масъулиятни чуқур англаб етмоғи шарт. Башарти эркак турмуш ўртоқ танлаш бобида хатоликка йўл қўйса, бутун умри давомида бу янглиш қадамнинг товонини тўлашга мажбур бўлади. Унинг адашиши фарзандларининг ҳаётида ҳам салбий таъсирини кўрсатади.

Narrator 2 Дейлик, йигит умр йўлдошликка танлаган қизининг феъл-атворидаги қаноатсизлик, худбинлик, молпарастликни камчилик сирасига қўшмай, уйланиб олди. Турмуши давомида етишмовчилик важидан бўладиган уруш-жанжаллару «Сизга тегиб нима кўрдим?» деган иддаолардан кўз очолмай қолиши тайин. Бора-бора бу жанжаллар одатий тусга киради. Аёлларнинг масъулиятсилиги, ҳаё-ибо пардасини кўтариб, эркакликка даъво қилаётганига асосий сабаб ҳам эркакларнинг ўз масъулиятларини хотинига юклаб қўйганидандир. Агар эркак ўзига юклатилган масъулиятдан бўйин товласа, осонроқ ҳаёт кечиришни истаса, унинг оиласида аҳиллик бўлмайди. Ноаҳил оиладан болалар ҳам безор бўлади. Бундай эркакнинг феълида ношукрлик анқиб турган хотини ҳам отасини болаларига ношуд, нотавон кўрсатади.

Narrator 1 Оилада ота ва болалар ўртасида рақибона кайфият уйғотади ва ҳоказо. Аммо беш қўл баробар эмас. Тинмай меҳнат қилиб, яна хотинининг ёмонлиги туфайли азият чекаётган эркаклар ҳам йўқ эмас. Агар катталар ўзаро ота-она ҳақида яқин суҳбатлашганини кузатсангиз, улардан баъзилари шундай дейишади: — Онам тинмай дадамни ёмонлайверганлари учунми, болалигимдан дадамни ёмон кўриб ўсдим. Кейинчалик билсам, дадам бечора эрта тонгдан то қош қорайгунга қадар тер тўкиб меҳнат қиларканлар. Бизга, онамга ёқиш учун, бизни хурсанд қилиш учун ўзларини ҳар ёнга урарканлар. Буни катта бўлганимдан сўнг тушундим. Буни тушунган, уйланиш арафасида турган йигитлар, тинч ва мустаҳкам оила қуриш учун яхши ёр топиш муҳимлигини англаб олишган.

Narrator 2 Бироқ бугун уйланиш остонасида турган йигитлар, ўғил уйлантираётган ота-оналарнинг аксарияти келинликка танланган қизнинг насл-насаби билан қизиқишмаяпти. Уларнинг келин томонга қўядиган асосий талаби: сеп-сидирғанинг бадастирлиги ва ота-онасининг давлати. Уйга кириб келаётган келинга насл давомчиси сифатида эмас, ризқ берувчи сифатида қараяпти. Агар йигит деганлари оқил бўлса, оиласининг шаъни, ўзининг ғурури ва келажакда туғилиши кутилаётган зурриётларига нисбатан масъулият ҳиссини англаб, уйланаётган қизининг мол-давлати, сарпо-суруғи билан эмас, онасининг феъл-атвори, уй тутуми-ю, эрга муносабати қандайлигини, отасининг кўча-куйдаги аҳволи-ю, оилада эркакнинг ўрни билан қизиқади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top